"Россия ва Хитой қуролланиш пойгасини авж олдирмоқда!"

"Россия ва Хитой қуролланиш пойгасини авж олдирмоқда!"

АҚШ, Франция ва Буюк Британия эмас, аксинча Россия ва Хитой ядро қуроллари пойгасини бошламоқда, шу боис Вашингтон, Москва ва Пекин иштирокида уч томонлама музокаралар ўтказилиши зарур, деди АҚШнинг қурол-яроғлар назорати бўйича махсус вакили Маршалл Биллингсли.

Пайшанба куни Hudson Institute илмий муассасасида ташкил этилган онлайн-конференцияда Биллингслига АҚШ, Буюк Британия ва Франциянинг ядровий кучларини модернизациялаштираётгани қуролланиш пойгаси ҳисобланадими, деб савол беришганди.

“Биз ҳам эмас, Франция ёки Буюк Британия ҳам эмас. Ҳозирда қуролланиш пойгаси Россия ва Хитой томонидан амалга оширилмоқда. Шу боис ҳам АҚШ президенти уч томонлама музокаралар амалга оширилиши лозим эканини таъкидлади“, деди Биллингсли.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!