Россия ва Хитой БРИКС доирасида доллар ўрнини бошқаси билан алмаштириш устида иш олиб бориб, унга ҳалокатли зарба берди. Бу ҳақда РИА Новости "Redacted News" дастури бошловчиси Клейтон Моррисга таянган ҳолда хабар берди.
“Путин ва Хитой Ғарбга яна бир ҳалокатли зарба берди. Тобора кўпроқ давлатлар доллардан воз кечишга қарор қилмоқдалар - Лаос, Покистон, Аргентина, Бразилия - ҳаммаси операциялар ўтказишда доллардан воз кечмоқда", - деди журналист.
Унинг сўзларига кўра, Ғарб ОАВлари БРИКСга аъзо мамлакатларнинг бу қадамига деярли эътибор бермаган. Шунингдек, у АҚШнинг қарз муаммоси ва савдо тақчиллиги долларни халқаро валюта сифатида “камроқ жозибадор” қилганини қўшимча қилди.
Шу билан бирга, Вашингтон Хитойдан қарз олиш ва уни ҳарбий-саноат комплексига сарфлашда давом этмоқда, бу эса давлат қарзи билан боғлиқ вазиятни янада кучайтиради, дея қўшимча қилди журналист.
"АҚШнинг миллий мудофаа бюджети деб аталувчи пул ювишнинг ажойиб схемаси", - деб ҳазил қилди шарҳловчи.
Россияга қарши санкциялар ҳақида гапирар экан, журналистнинг таъкидлашича, Россия ёқилғисидан воз кечиш фақат Ғарбга зарар келтирди, чунки Россия газ етказиб берувчи сифатида Европа импортёрларини бошқа давлатлар билан деярли бутунлай "алмаштирди".
Аввалроқ ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков БРИКС мамлакатлари миллий валюталарда ҳисоб-китобларга ўтишни тезлаштирганини таъкидлаган эди. Унинг сўзларига кўра, Россия экспортининг чекланиши “кўплаб мамлакатларни долларга муқобил вариантлар ҳақида ўйлашга ундайди”.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Федерация Кенгашининг конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раиси Андрей Клишас ҳуқуқий жиҳатдан Совет Иттифоқи энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.
Қайд этилишича, ҳозирда Россия қўшинлари Беловод ва Локни шаҳарларига босимни давом эттирмоқда, у ерда шиддатли жанглар кетмоқда. Мақсад - "буфер зона" яратиш.
АҚШ Ҳарбий разведка бошқармасининг (DIA) "2025 йилгача глобал таҳдидларни баҳолаш" йиллик ҳисоботига кўра, Москва Украинага қарши урушда ўз мақсадларига эришишни давом эттирмоқда.
Украина Ташқи разведка хизмати Россиянинг 20 та заводи ҳақида ишончли маълумотларга эга. 2024-2025 йиллар мобайнида Россия ва Хитой ўртасида авиация соҳасидаги ҳамкорликнинг камида 5 та ҳолати қайд этилган.
Украина Фавқулодда ҳолатлар давлат хизмати маълумотларига кўра, Хмелницкий вилоятида тўрт киши ҳалок бўлгани ва беш киши яралангани ҳақида хабар берилган.
Истанбулда ўтказилган Украина ва Россия делегациялари ўртасидаги музокаралар пайтида тўрт тилда таржима ташкил этилди, бу эса томонларга самарали ахборот алмашиш имкониятини яратди.
Ғазо ҳукуматининг Оммавий ахборот воситалари бошқармаси анклавда озиқ-овқат етишмаслиги туфайли ҳомиладор аёлларда 300 та ҳомила тушиши ҳолатини қайд этди.
Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, 24 майга ўтар кечаси Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилган.
Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, вақтинча сақлаш учун вилоят кинология марказига олиб келинган ҳамда алоҳида парваришга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган.
Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, вақтинча сақлаш учун вилоят кинология марказига олиб келинган ҳамда алоҳида парваришга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган.
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.