Россия ва Миср ўртасидаги савдо айланмаси 30 фоизга ошган

Россия ва Миср ўртасидаги савдо айланмаси 30 фоизга ошган

Бош вазир ўринбосари – Саноат ва савдо вазирлиги раҳбари Денис Мантуров 2022 йилда Россия ва Миср ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 6 миллиард доллардан ошганини маълум қилди.

“Ўтган йил Россия ва Миср ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 30% га ошди, бу долларда 6 миллиарддан ошди, аммо биз прогрессив ўсишни давом эттиришни кутмоқдамиз”, — дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости.

Мантуровнинг қўшимча қилишича, Россия Миср қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилишдан манфаатдор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!