Россия ва АҚШ яқин келажакда "Украина инқирозини ҳал этиш жараёни"ни йўлга қўйишга келишиб олди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ вакиллари билан ўтказилган музокаралар якунига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди.
Лавровнинг айтишича, АҚШ Россия-Украина урушини якунлаш бўйича музокараларда ўз вакилини ким бўлишини хабар қилиши керак. "Тегишли вакилнинг исми ва лавозимини билганимиздан сўнг, биз <...> дарҳол ушбу жараёндаги иштирокчимизни белгилаймиз," - деди Россия вазири.
Шундан сўнг, Лавровнинг сўзларига кўра, томонлар ўртасида маслаҳатлашувлар бошланади.
Лавров таъкидлашича, Россия ва АҚШ турли соҳаларда ҳамкорликни қайта тиклаш учун шароит яратишга келишиб олди. У шундай деди: "Кенг концептуал маънода (келишиб олдикки) Украинадаги инқирозни ҳал этиш билан боғлиқ жараёнлар давомида, параллел равишда ҳамкорлигимиз тўлиқ ҳажмда тикланиши ва турли соҳаларга кенгайиши учун шароит яратиш лозим".
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Исроил армияси ўзини ҳимоя қилиш доирасида Ғазо секторидаги амалиётини кенгайтирмоқда, бироқ гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилса, “ҳаракатларини тузатишга” тайёр.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда синтетик гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.
Кёдо агентлиги хабарига кўра, бўш турган лавозимга аҳоли орасида машҳур бўлган ёш сиёсатчи, собиқ бош вазир Жуничиро Коидзумининг ўғли Синдзиро Коидзуми тайинланади.