Россиянинг Украина ҳарбий-денгиз кучлари кемасига берган зарбаси натижасида икки нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Украина ҳарбий-денгиз кучлари вакили Дмитрий Плетенчук хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, кемага зарба бериш натижасида ярадорлар ҳам бор. Манба уларнинг аниқ сонини кўрсатмади.
"Афсуски, бизда иккинчи ҳалок бўлган одам бор. Қидирув-қутқарув операциялари давом этмоқда. Албатта, барча бедарак йўқолганларимизни топамиз. Бир қанча ҳарбийлар ҳам жароҳатланган. Аммо экипажнинг аксарияти хавфсиз", - деди у.
Кеманинг ҳолати ҳақида ҳам хабар берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, Россия Мудофаа вазирлиги кема мағлубиятга учраганини бир кун аввал маълум қилган эди. Маълум қилинишича, ҳужум Дунай дарёсининг оғзида тезюрар учувчисиз қайиқ ёрдамида амалга оширилган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.