Транспорт вазирлиги Россия авиакомпанияларига парвозлар вақтида 12 ёшгача бўлган болаларни қўшимча тўловсиз ҳамроҳлик қилувчи катталар ёнига жойлаштириш мажбуриятини юклади.
Тегишли ҳужжат ҳуқуқий ахборотнинг расмий интернет порталида эълон қилинди. Буйруқ 20 январьдан кучга киради.
Бола ва катталар бир қаторда жойлашган ва йўлак билан ажратилмаган ўриндиқларга ўтиришлари керак.
Россия Транспорт вазирлиги раҳбари Роман Старовойтнинг таъкидлашича, болаларни ота-оналари билан самолёт бортида мажбурий жойлаштириш нормаси аллақачон йўловчилар, юклар ва почталарни ташишнинг умумий қоидаларида ҳисобга олинган.
Бундан ташқари, Старовойтнинг қўшимча қилишича, 10 январьдан бошлаб Россия авиакомпаниялари 12 ёшгача бўлган болалар учун Россия бўйлаб парвозларга 50% чегирма беради. Унинг сўзларига кўра, 1 январьдан бошлаб 23 авиакомпания аллақачон бундай чегирмани жорий қилган, бу Россиядаги барча трафикнинг 95 фоиздан ортиғини ташкил этади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.