Россия Тошкентдаги мактабда болани калтаклаган ўқитувчига мамлакатга киришни тақиқламоқчи

Россия Тошкентдаги мактабда болани калтаклаган ўқитувчига мамлакатга киришни тақиқламоқчи

“Россотрудничество” расмийларидан Тошкентда мактабда ўқувчини калтаклаган ўқитувчининг Россияга киришини тақиқлаш имкониятини кўриб чиқишни сўрайди. Бу ҳақда агентлик раҳбари Евгений Примаков хабар берди.

“Россотрудничество” ваколатли органларга ушбу русофоб шахснинг Россияга киришини тақиқлаш имкониятини кўриб чиқишни сўраб мурожаат қилади... Ушбу шахс ҳам, унинг яқин қариндошлари ҳам ҳеч қачон Россияда таълим олмайди, стажировкаларда иштирок этмайди, ўзи учун ҳеч қандай имкониятларга эга бўлмайди, деб ёзди у ўзининг Telegram каналида.

Примаковнинг таъкидлашича, “Россотрудничество” мактаб ўқувчисини калтаклашни қўллаб-қувватловчи ушбу воқеалардаги ҳар қандай бошқа иштирокчига нисбатан, шу жумладан таълим муассасаси раҳбариятига ҳам, агар улар бу ҳолатни яширса ёки тегишли маъмурий чоралар кўрмаса, худди шундай чора-тадбирларни қўллайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!