Россия ТИВ: Москва ва Боку “соатларини текшириб кўрди”

Россия ТИВ: Москва ва Боку “соатларини текшириб кўрди”

Озарбайжон ва Россия бир қатор минтақавий ва халқаро мавзуларда батафсил “соатларни синхронлаштириш”ни амалга оширди. Бу ҳақда икки давлат ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари Халаф Халафов ва Михаил Галузиннинг Москвадаги учрашуви якунлари бўйича Россия ТИВ хабарида айтилади.

“25 май куни Москвада Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши доирасидаги Россия, Озарбайжон ва Арманистон раҳбарлари ўртасида бўлиб ўтган мулоқотлар нуқтаи назаридан улар эришган барча уч томонлама келишувларни изчил амалга ошириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди" дейилади баёнотда.

Хабарда айтилишича, томонлар “асосий жиҳатдан ва иттифоқчилик руҳида” Россия-Озарбайжон ҳамкорлигининг ҳолати ва истиқболларини, жумладан, жорий кун тартибидаги энг долзарб масалаларни кўриб чиқдилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!