Россия Т-54/55 совет танкларини омборлардан қайта чиқарди

Россия Т-54/55 совет танкларини омборлардан қайта чиқарди

Conflict Intelligence Team (CIT) суриштирув лойиҳасига кўра, Россия 40-50-йилларда ишлаб чиқарилган Т-54/55 оиласига мансуб совет танкларини омборлардан қайта чиқариб олишни бошлади.

Лойиҳа ихтиёрида Узоқ Шарқдан ҳарбий техника олиб кетаётган поезд суратлари бор.

CIT маълумотларига кўра, Т-54/55 танклари бўлган поезд яқинда Приморе ўлкасининг 1295-Марказий захира ва танклар базаси жойлашган Арсенев шаҳридан жўнаб кетган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Т-54’нинг биринчи модификациялари совет армияси томонидан 1940-йилларнинг иккинчи ярмида, Т-55 эса 1958 йилда қабул қилиб олинган.

«Биз ушбу танклар нима мақсадда қўлланилиши мумкинлигига аниқ жавоб беришда қийналяпмиз, аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам, БТР-50 омборлардан олиб чиқилиши ва МТ-ЛБ’га кема зенит қуролларини ўрнатиш билан бир қаторда, бу Россия Қуролли кучларини зирҳли транспорт воситалари билан таъминлашга оид жиддий муаммоларни аниқ кўрсатмоқда», дейилади CIT баёнотида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!