Россия шахмат федерацияси Европадан Осиёга кўчиб ўтмоқчи — ОАВ

Россия шахмат федерацияси Европадан Осиёга кўчиб ўтмоқчи — ОАВ

Россия шахмат федерацияси Европа мусобақаларига қайтиш ва Осиёга кўчиб ўтишга уринишлардан воз кечган биринчи Россия спорт тузилмаси бўлади. Бу ҳақда Коммерсантъ хабар берди.

Қайд этилишича, федерациянинг Европа шахмат иттифоқидан Осиё шахмат федерациясига ўтиши февраль ойи охири ёки март ойи бошида расмийлаштирилади.

“РШФ россиялик шахматчилар янги минтақада кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишига ишонч билдирмоқда ва Осиёдаги рақобат даражаси ҳозир Европадагидан ҳам юқори”, деб ёзади нашр.

Уруш сабабли Россия футбол клублари ва миллий терма жамоасига УЕФА шафелигидаги халқаро мусобақаларда қатнашиш тақиқлангани учун Россия футбол иттифоқи Европа ассоциациясидан Осиёга ўтмоқчи эди. Бу масала декабрь ойида муҳокама қилинган, аммо якуний қарор ҳали қабул қилинмади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!