Россия президенти Владимир Путин Туркия етакчиси Эрдўғoнга янги шартлар асосида Киев билан музокараларга қайтиш имконияти ҳақида айтган

Россия президенти Владимир Путин Туркия етакчиси Эрдўғoнга янги шартлар асосида Киев билан музокараларга қайтиш имконияти ҳақида айтган

Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлининг айтишича, Россия президенти Владимир Путин Туркия етакчиси Эрдўғoнга янги шартлар асосида Киев билан музокараларга қайтиш имконияти ҳақида айтган.

Чавушўғлининг сўзларига кўра, Россия раҳбари бу ҳақда Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТ саммити доирасида туркиялик ҳамкасби билан бўлиб ўтган музокарада маълум қилган. Туркия ташқи ишлар вазирининг қўшимча қилишича, кундан-кунга музоракаралар бошлаш қийинлашиб бормоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!