Россия иқлим ўзгариши даражаси бўйича глобал кучларни ортда қолдирмоқда.
Россия Федерацияси Марказий банки "Рогидромет" маълумотларига асосланиб шундай хулосага келган.
Регулятор веб-сайтида эълон қилинган иқлим хавфи бўйича ҳисоботга кўра, Россияда исиш даражаси глобал ўртача кўрсаткичдан 2,5 баравар юқори: ўн йил ичида 0,5 даража Цельсий бўйича 0,18 даражага нисбатан. Сибир ва Арктикада ҳарорат айниқса тез суръатлар билан кўтарилмоқда, бу ерда кўрсаткичлар 3-3,5 баравар юқори. Ҳароратнинг кўтарилиши билан бирга, ҳудудларда экстремал об-ҳаво ҳодисалари - бўронлар, тошқинлар, қурғоқчилик ва ёнғинлар тез-тез учраб туради.
Шимолда иқлим инқирозининг асосий оқибати абадий музнинг эриши ҳисобланади. Мутахассисларнинг прогнозларига кўра, 2050 йилга келиб, абадий музлик майдони чоракга қисқариши ва инфратузилманинг яхлитлигига таҳдид солиши мумкин. Жанубий ҳудудларда намлик танқислиги асосий хавф туғдиради. Ҳисоботда таъкидланганидек, аср охирига келиб ёғингарчилик 25 фоизга камайиши мумкин.
Ёғингарчилик танқислиги қишлоқ хўжалигига қайтарилмас таъсир кўрсатади. Шу билан бирга, иссиқлик тўлқинлари тез-тез учрайди: 25 йил ичида Шимолий-Ғарбий Федерал округида ўта иссиқ даврлар 8-9 кунга, ёнғин хавфи кунлар сони эса 11 кунга кўпайиши мумкин.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.