Россия Ғазога гуманитар ёрдам юборди
![Россия Ғазога гуманитар ёрдам юборди Россия Ғазога гуманитар ёрдам юборди](/photos/news/bNbxAlxFFWfWIYy.jpeg)
Россия Ғазо секторига навбатдаги гуманитар ёрдам партиясини жўнатди, деб ёзади «РИА Новости» Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигига таяниб.
Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Ил-76 самолёти 6 декабрь куни эрталаб Мисрнинг Эл-Ариш шаҳрига жўнаб кетди, у ердан юк Ғазо секторига етказилади.
Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бу сафар 27,5 тонна инсонпарварлик ёрдами, жумладан, болалар овқатлари, озиқ-овқат, шахсий гигиена воситалари, матраслар, кўрпа-тўшаклар ва бошқалар жўнатди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).