"Мутлақо ажойиб натижа. Бу Украина томонидан мустақил тарзда амалга оширилган ҳаракат. Буни режалаштириш бошланганидан самарали амалга оширилишигача бир йил, олти ой ва тўққиз кун ўтди. “Ўргимчак тўри” операциясини тайёрлаган одамларимизни Россия ҳудудидан ўз вақтида олиб чиқиб кетдик.
Ушбу муваффақияти учун Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) раҳбари Василий Малюк ва бошқаларга миннатдорчилик билдирдим. Хавфсизлик хизматига жамоатчиликка операция тафсилотлари ва натижалари ҳақида, очиқланиши мумкин бўлган маълумотларни етказишни топширдим. Албатта, ҳозирча ҳаммасини айтиб бера олмаймиз, аммо Украинанинг бу ҳаракатлари тарих дарсликларига киритилади. Украина ўзини адолатли равишда ҳимоя қилмоқда ва биз урушни якунлаш зарурлигини Россияга ҳис қилдириш учун барча чораларни кўряпмиз", — дея маълум қилди Зеленский ўзининг кечки мурожаатида.
У, шунингдек, Россиядаги бомбардимончи самолётларга ҳужум бўйича “Ўргимчак тўри” операциясини тайёрлаш маркази айнан Россияда жойлашганини таъкидлади.
"Бизнинг операциямиз штаби Россия ҳудудида, уларнинг вилоятларидан биридаги Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) бошқармаси ёнида жойлашган эди", — дея аниқлик киритди президент.
Зеленский, шунингдек, операция давомида жами 117 дрон ишлатилганини, улар операторлар томонидан масофадан туриб бошқарилганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Россия 40 дан ортиқ стратегик авиация қурилмасини йўқотган.
"Бу операциядан олдин бизда Россиянинг Украинага навбатдаги оммавий зарбага тайёрланаётгани ҳақида разведка маълумотлари бор эди. Масалан, 1 июнда Россия томонидан 500 дан ортиқ зарба берувчи дронлар қўлланилди. Ҳар ҳафта улар ҳужум учун фойдаланадиган дронлари сонини оширмоқда. Эндиликда улар денгиздаги ташувчилардан “Калибр” қанотли ракеталаридан фойдаланишни ҳам режалаштирмоқда", — дея қўшимча қилди Зеленский.
2025 йил 1 июнь куни Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) томонидан амалга оширилган “Паутинa” номли махсус амалиёт доирасида Россиянинг икки муҳим стратегик ҳаво базаси дронлар орқали ҳужумга учради.
Бу галги “Дунё гўзали” танловининг ғолиби таиландлик Сучата Чуангсри бўлди, деб хабар беради расмий сайт. Бу унвон учун 108 нафар иштирокчи кураш олиб борди.
"New York Times" нашрида чоп этилган навбатдаги мақолада Ўзбекистон терма жамоасининг футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатига муддатидан олдин йўл олганига эътибор қаратилди.
Бироздан сўнг улкан ғалаба — Ўзбекистон тарихида илк бор жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Бирлашган Араб Амирликларидан Тошкентга қайтиб келади.
Бу ҳақда “Туркменгаз” давлат концернига қарашли Табиий газ илмий-тадқиқот институти лабораторияси мудири Ирина Лурьева TESC 2025 халқаро конференциясида маълум қилди, деб хабар беради РИА Новости.
Қўшма Штатлар Киевга ҳарбий ёрдамни тўхтатишга қарор қилган тақдирда ҳам Европа Украина қаршилигини қўллаб-қувватлашга қодир, деди Германиядан қурол-яроғ етказиб беришни мувофиқлаштириш учун масъул немис генерали Кристиан Фрейдинг Реутерс агентлигига.
АҚШ олимлари янги коронавирус ҲКУ5-CОВ-2 ни топдилар, у одамларни юқтиришдан атиги битта мутатсион бўлиши мумкин. У Хитойда кўршапалак намуналаридан ажратилган ва тадқиқотга кўра, маълум ўзгаришлар билан инсон ҳужайраларига кириб боришга қодир. Натижалар Натуре Cоммуниcатионс журналида чоп этилган .
“Репорт” Euronews телеканалига таяниб хабар беришича , ҳибсга олинганлар орасида Европа, АҚШ ва Лотин Америкасидан келган тиббиёт ходими ва икки нафар ўқитувчи бор.
6 июн тонгида Россия томонидан Украина пойтахти Киевга ракеталар ва дронлар ёрдамида кучли ҳужум уюштирилди. Ҳужум оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлди, яна 20 нафар одам турли тан жароҳатлари билан жабрланди.
АҚШ президенти Доналд Трамп ва Tesla ҳамда SpaceX хўжайини, Ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE)нинг собиқ раҳбари Илон Маск 5 июнь куни ижтимоий тармоқларда кескин можарога киришди. Трамп, хусусан, Маскнинг компанияларини субсидиялардан маҳрум қилиш билан таҳдид қилган ва Маск SpaceX Dragon космик кемаси фаолиятини зудлик билан тўхтатаётганини айтиб, жавоб қайтарган.
Исроил ва АҚШ томонидан қўллаб-қувватланадиган GHF ташкилоти Ғазодаги ёрдам тарқатиш нуқталарини иккинчи кун ҳам очмаслигини эълон қилди. Бу қарор фожеали ҳужумлардан сўнг қабул қилинди.
Ушбу қонун лойиҳаси федерал харажатларни ва АҚШ давлат қарзини янада оширишни назарда тутади. Маск эса бошидан харажатларини 2 баравар камайтириш тарафдори эди.
АҚШ президенти Доналд Трамп собиқ президент Жо Байденнинг руҳий саломатлиги яширилгани ва автокалам орқали қарорлар имзолангани ҳақида тергов ўтказишни буюрди. Байден эса бу айбловларни рад этиб, барча сиёсий қарорлар шахсан ўзи томонидан қабул қилинганини билдирди.
Ғазодаги урушга халқаро танқидлар кучайиб бораётган бир пайтда, Исроил 2024 йилда тарихдаги энг йирик мудофаа шартномаларини — қарийб 15 млрд долларлик келишувларни имзолади. Келишувларнинг ярмидан кўп қисмини Европа давлатлари ташкил этди.
АҚШ ва Хитой савдо бўйича келишувига эришолмаслиги мумкин. Доналд Трамп Си Жинпингни «жуда қаттиқ» ва келишувга бориши қийин етакчи деб атади. Бу айниқса камёб металллар экспортидаги баҳслар фонида содир бўлмоқда.
НАТО Европа мамлакатларини Россия хавфига жавобан қитъадаги ҳаво мудофааси имкониятларини беш баробар оширишга чақирди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.
Ўша пайтда у уч ёшда эди. Ҳодиса содир бўлган кечаси унинг ота-онаси дўстлари билан кечки овқатда бўлишган, қизалоқ эса меҳмонхона хоналарида уйқуда бўлган. Айни пайтда номаълум шахс уни олиб кетган.
Россиянинг энг йирик IТ-ассоциациялари президент Владимир Путинга мурожаат билан чиқиб, бу ҳолат компанияни тортиб олишга уринишга ўхшашини айтган, бироқ бу мурожаат жавобсиз қолган.
Deutsche Bahn темирйўл компанияаи поездлар ҳаракатида чекловлар бўлишини эълон қилди. Бу кўплаб минтақавий темирйўл йўналишлари ҳамда халқаро рейсларга таъсир қилади.
Трамп қуролли кучлар захиралари тарихда кузатилмаган даражада тўлдирилаётганини маълум қилди. У бу орқали армияни дунёдаги энг кучли кучга айлантиришни мақсад қилганини таъкидлади.
«Disney» компанияси бутун дунё бўйлаб кино, телевидение ва молия бўлимларида фаолият юритаётган юзлаб ходимларни ишдан бўшатишини эълон қилди. Бу қарор компания харажатларини қисқартириш режасининг давомидир.
Франция қамоқхоналаридаги бандлик даражаси 2025 йил май ойи бошида рекорд даражага етди. Мамлакатдаги қамоқхоналарда тақдим этилган жойлар сонига нисбатан маҳкумлар сони кескин ошиб кетди ва тизимдаги муаммолар яна бир бор кўзга ташланди.
«Тўрт йил давомида Россия Федерациясида ноқонуний равишда яшаб келаётгани машъуқасининг қотилиги айланган М.А.га нисбатан Жиноят ишлари бўйича Вобкент тумани суди ҳукми билан 11 йил қамоқ жазоси қўлланилди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланди»,-деди Феруз Шаропов.
Минтақа ҳудудида ҳаво транспорти учун хавфнинг қизил даражаси эълон қилинган. Шу билан бирга, маҳаллий Катания аэропорти штат режимида ишлашда давом этмоқда.
АҚШ Миграция хизмати 28 май куни мамлакат чегараси ва миграция сиёсатига оид муҳим ўзгаришларни эълон қилди. Янги тартибларга кўра, Мексика орқали АҚШга ноқонуний йўл билан кирган фуқаролар жиноий жавобгарликка тортилади ва депортация қилинади.
Украина президенти Владимир Зеленский сўнгги дрон ҳужумлари билан боғлиқ «Ўргимчак тўри» номли ҳарбий операциянинг муваффақиятли якунланганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ушбу операция Украина тарихидаги энг узоқ масофани қамраб олган ва тайёргарлигига қарийб икки йил кетган.
Вазирликнинг маълум қилишича, сейсмик фаоллик магнит бўронига боғлиқ ҳодиса эмас. Шунингдек, зилзилани вужудга келиши мумкин бўлган аниқ вақт ва жойини прогноз қилиш имкони йўқ.
Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Россиянинг Рязан вилоятидаги “Дягилево”, Мурманск вилоятидаги “Оленя”, Иркутск вилоятидаги “Белая” ва Иваново вилоятидаги “Иваново” аэродромларига Украина дронлари ҳужум уюштирган.
Хабарингиз бор, 31 майдан 1 июнга ўтар кечаси Европа Чемпионлар лигаси финали бўлиб ўтди ва унда Франциянинг ПСЖ клуби "Интер"ни мағлуб этиб, ўз тарихида илк бор ЕЧЛ ғолибига айланди. Аммо бу фожиали оқибатларга ҳам олиб келди.