Россия ФВВ Эронга 35 тонна гуманитар ёрдам етказиб берди

Россия ФВВ Эронга 35 тонна гуманитар ёрдам етказиб берди

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Ил-76 самолёти зилзиладан жабр кўрган Эронга 35 тонна гуманитар ёрдам етказди.

Бу ҳақда “ТАСС” хабар бермоқда.

“Россия ҳукумати буйруғи билан Урмия шаҳрига умумий оғирлиги 35 тонна бўлган гуманитар юк етказилди”, — дейилади хабарда.

Шу билан бирга, Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбари ўринбосари Иля Денисов россиялик қутқарувчилар табиий офатдан жабр кўрган дўстона халққа доимо ёрдам беришга тайёр эканини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!