Муҳожир меҳнатидан фойдаланадиган Россия компанияларининг ярмидан кўпи чет эллик ишчиларни етарли миқдорда ёллай олмаяпти.
Бу ҳақда Россия саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқи (РСПП) сўровларига таяниб, "Коммерсант" газетаси хабар берди.
Нашрнинг қайд этишича, мигрантлар Россиядаги танқис меҳнат бозорини тўлдириш учун охирги манбалардан бири ҳисобланади.
Манба маълумотларига кўра, сўровда қатнашган компанияларнинг 53 фоизи хориждан жалб қилинган меҳнат ресурслари тақчиллигини ҳис қилмоқда, 46 фоизи муҳожирларни ишга олишнинг ҳозирги ҳажмидан у ёки бу даражада мамнун. РСПП шунга ўхшаш маълумотларга эга.
Россия компанияларининг ярмидан кўпи учун асосий муаммо, дейилади мақолада, зарур мутахассисларнинг етишмаслиги эди. Компаниялар ишга даъвогарлар рус тили имтиҳонидан ўта олмаслигидан шикоят қилмоқдалар. Бундан ташқари, расмийлар чет эллик ишчилардан фойдаланишга чекловлар қўйди ва баъзи ҳолларда бутунлай тақиқлади.
Ўтган йили Россия меҳнат бозоридаги хорижий меҳнат муҳожирлари сони қарийб 3,5 миллион кишини ташкил этди, бу 2019 йилга нисбатан қарийб 1 миллионга кам.
Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
Украина Қуролли кучлари бош штаби 13 декабрь куни кечки ҳисоботида Донетск вилоятининг жануби-ғарбий қисмидаги Покровск ва Времивка йўналишларида «кескин вазият» ҳақида маълум қилди.
Жанубий Корея парламенти ўтган ҳафтада мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этишга муваффақиятсиз уриниш қилган президент Юн Сок Ёлга импичмент эълон қилиш учун овоз берди, деб хабар бермоқда “Yonhap”.
Таиланднинг Ум Пҳанг шаҳрида Қизил Хоч фестивалида портлаш содир бўлди, оқибатда 50 га яқин киши жароҳатланди, тўрт киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Ком Чад Луэк.
Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилишича, бугунги ҳужум пайтида Россия қўшинлари Украинага қарийб 93 та ракета ва 200 га яқин учувчисиз қурилма учирган.
Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушконинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг таъсирида катта иқтисодий зарар кўрмоқда.
Янги Сергели кўчасида содир бўлган ёнғин ҳақида маълумот 13 декабрь куни соат 16:12 да келиб тушган. Соат 16:19 да ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб келди.