Британия ҳарбий разведкаси Россия ҳукумати “Украинада яна бир неча йиллик ҳарбий ҳаракатларга тайёрланаётганини” маълум қилди.
Британия Мудофаа вазирлиги 2024 йилги Россия бюджети лойиҳаси асосида тегишли хулосага келди. Хусусан, 2024 йилда мудофаа учун бюджет харажатлари ялпи ички маҳсулотнинг ҳозирги 3,9 фоизидан 6 фоизга, яъни 6,4 триллион рублдан 10,8 триллион рублгача ошиши кўзда тутилган.
Катта эҳтимол билан, Россия мудофаа харажатларини 2024 йил давомида сақлаб қолиши мумкин. Британия ҳарбий разведкасининг таъкидлашича, Россия мудофаа харажатлари ҳақидаги тўлиқ маълумотлар ҳар доим махфий бўлса-да, очиқланган рақамлар Россия яна бир неча йиллик урушга тайёрланаётганидан далолат беради.
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Украинадаги ҳарбий амалиётлар 2025 йилда давом этишини айтганди.
Россия Молия вазирлиги раҳбари Антон Силуанов бюджетда мудофаа харажатларининг улуши ошгани ва улар устувор эканини тан олган.
22-сентябр куни Bloomberg агентлигининг Россия бюджети лойиҳасидаги уруш харажатлари ҳақидаги мақоласи чоп этилди. Шу асосда “Коммерсант” газетаси, бошқалар қатори, эслатма ёзди, аммо хабар тез орада “муҳаррирларнинг қарори билан” ўчирилган.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Исроил армияси ўзини ҳимоя қилиш доирасида Ғазо секторидаги амалиётини кенгайтирмоқда, бироқ гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилса, “ҳаракатларини тузатишга” тайёр.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда синтетик гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.
Кёдо агентлиги хабарига кўра, бўш турган лавозимга аҳоли орасида машҳур бўлган ёш сиёсатчи, собиқ бош вазир Жуничиро Коидзумининг ўғли Синдзиро Коидзуми тайинланади.
“Репорт” нинг хабар беришича , ташкилот сайтидаги овоз бериш жараёнининг транслятсиясига кўра, йиғилишда қатнашган 124 нафар иштирокчи давлат келишувни ёқлаб, 0 нафари қарши овоз берган. 11 давлат, жумладан Исроил, Эрон, Италия, Полша, Россия ва Словакия бетараф қолди. Шартномани маъқуллаш учун 83 овознинг кўпчилик овози керак эди.
“Репорт” нинг хабар беришича , армия матбуот хизмати баёнотига кўра, “Темир излар” 401-зирҳли бригадасининг жанговар муҳандислик батальонида хизмат қилган 22 ёшли сержант Ёзеф Еҳуда Хирак ҳалок бўлган.