Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Ғарб сиёсатчиларига мурожаат қилиб, уларга Россия билан муносабатларини қайта кўриб чиқишни тавсия қилди.
Унинг сўзларига кўра, Ғарб дунёси ҳалигача бир нарсани англай олмаяпти: замонавий Россия аллақачон “Горбачёв иттифоқ республикалари” ва “фитна, тақчиллик ва дефолтда қурилган Ельцин ҳудуди” бўлмай қолган.
“Бу аллачақон кучли ва қудратли Россия, ва сиз, Ғарб сиёсатчилари, Россия Федерациясини барбод қилиш стратегиясини эмас, балки Ғарб томонидан таланган ва камситилган мамлакатдан 20 йилдан ошиқроқ вақт ичида қудратли сиёсий тартибли, стратегик мақсадларни инобатга олган ҳолда янгидан тузилган, тобланган ва букилмайдиган давлатга айланган мамлакат билан ҳамкорлик қилиш муносабатларингизни қайта кўриб чиқишингиз керак”, - деди ёзди Қодиров ўзининг телеграм каналида.
Чеченистон раҳбари Россия дўстлашишни биладиган ва дунё мамлакатлари орасида энг яхши дўст эканини қайд этган. У Россия етакчиси Владимир Путиннинг "агар кимда ким мамлакатдан бирор нарсани узиб олмоқчи бўлса, ўзи тишсиз қолиши" ҳақидаги гапларини эслатган.
“Россия билан дўстлашишни ўрганинг – тишларингиз эса бутунлигича қолади”, - дея хулоса қилган Қодиров.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.