Россия Баренц денгизи ва Евроарктикa минтақасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишувдан чиқди.
Тегишли қарор Россия бош вазири Михаил Мишустин томонидан имзоланиб, РФ расмий ҳуқуқий ҳужжатлар порталида эълон қилинди.
Бундан ташқари, Москва 2008 йилда Баренц/Евроарктикa минтақаси кенгаши давлатлари билан тузилган фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш, уларга тайёрлик ва жавоб чораларини кўриш бўйича ҳамкорлик ҳақидаги келишувдан ҳам чиқмоқда. Ҳозирда бу ташкилот аъзолари қаторига Дания, Исландия, Норвегия ва Швеция киради. Россия ҳам мазкур кенгаш аъзоси бўлган, бироқ Украинага босқин бошпанганидан сўнг бошқа аъзолар у билан ҳамкорликни тўхтатганини эълон қилган эди.
2023 йилда Россия кенгашни тарк этганини эълон қилиб, унинг фаолияти “Ғарб вакили бўлган иштирокчиларнинг айби билан амалда фалаж ҳолатга келгани”ни билдирган эди.
2024 йил ноябр ойида Финляндия ҳам БЙМКдан чиқишини эълон қилди, бу қарорни Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан “мазкур формат бугунги эҳтиёжларга жавоб бермаяпти” деб изоҳлади. Ҳелсинки шимолий минтақаларга оид ҳамкорликни бошқа йўллар билан давом эттиришга ваъда берган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.