Россия банкларида "юань" рубль ва доллардан олдинда

Россия банкларида "юань" рубль ва доллардан олдинда

Украинадаги уруш даврида юань Россия банкларидаги ҳисобварақлардаги асосий валютага айланди. Хитой валютаси доллар ва евродан ўзиб кетди, деб ёзади «Интерфакс» Россия Марказий банки маълумотларига таяниб.

2024 йил 1 январь ҳолатига кўра, Россия жисмоний ва юридик шахсларининг ҳисобварақларида доллардан кўпроқ юань бор эди – 68,7 миллиард доллар эквивалентидаги 64,7 миллиардга нисбатан. Шу билан бирга, 2023 йил давомида юань депозитлари ҳажми икки баравар, кредитлаш эса 3,6 баробар, яъни 12,7 миллиарддан 46,1 миллиардгача ошди.

Юань барча депозитларнинг 5,6% ни ташкил қилади, бу рубль ёки бошқа валюталарга қараганда кўпроқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!