Гиёҳванд моддалар контрабандаси учун Россияда 14 йил муддатга қамалган америкалик собиқ дипломат Марк Фогел РФ ва АҚШ ўртасидаги келишув доирасида озод этилди. Бу ҳақда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майк Уолц эълон қилган Оқ уй баёнотида сўз боради.
Баёнотда қайд этилишича, АҚШ маъмурияти «алмашинув бўйича келишувга эришган бўлиб, бу Россия томонининг ижобий кайфиятини кўрсатади ва Украинадаги урушни якунлаш бўйича тўғри йўналишда ҳаракат қилинаётганидан далолат беради». АҚШ мамлакатда ҳибсда сақланаётган бирор россияликни топширган ёки топширмаганига аниқлик киритилмаган.
«Алмашинув» бўйича музокараларни АҚШ президенти Доналд Трамп ҳамда унинг маслаҳатчилари, жумладан, Трампнинг Яқин Шарқ бўйича махсис вакили лавозимида ишлаётган Стив Уиткофф олиб борган. Аввалроқ ОАВ Москвадаги Внуково аэропортига Вашингтондан Gulfstream G650ER бизнесжети учиб келгани тўғрисида хабар берганди. Самолёт Уиткоффга боғлиқ экани айтилган. Кремл бизнесжет ҳақидаги хабарларга изоҳ бераркан, Россия ҳукумати Трампнинг махсус вакили билан бирор учрашувни режалаштирмаётганини билдирган.
Оқ уй баёнотида келтирилишича, Уиткофф Россия ҳаво маконини Фогел билан бирга тарк этган.
АҚШ элчихонасининг Москвадаги собиқ ходими Марк Фогел 2021 йил августда Ню-Йоркдан рафиқаси билан бирга учиб келган вақтида Шереметево аэропортида ҳибсга олинган эди. Божхона кўриги вақтида америкаликнинг чамадонидан каннабис ва гашиш мойи топилган.
Фогелнинг ўзи тергов изоляторига келган ҳуқуқ ҳимоячиларига уни 17 грамм марихуанани олиб ўтишга урингани учун ҳибсга олишганини айтган. Америкалик гап умуртқасида ўтказилган операциядан кейин АҚШдаги шифокор унга ёзиб берган тиббиёт марихуанаси ҳақида кетаётганини таъкидлаган.
2022 йил июнда Москва вилояти суди Фогелни 14 йил муддатдан озодликдан маҳрум этган. Суд матбуот хизмати АҚШ фуқароси ўз айбига тўлиқ иқрор бўлганини билдирган.
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби ГФР канцлери Мерцнинг Германия Украинанинг Россия ҳудудига зарба бериш масофаси бўйича чекловларни бекор қилаётгани ҳақидаги сўзларига шундай изоҳ берди.
Қайд этилишича, ҳозирда Россия қўшинлари Беловод ва Локни шаҳарларига босимни давом эттирмоқда, у ерда шиддатли жанглар кетмоқда. Мақсад - "буфер зона" яратиш.
Шамолли об-ҳаво ва шамол энергетикаси орқали электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши туфайли Германияда электр энергияси нархи пасайиб, бир неча соат давомида нол даражадан пастда қола бошлади.
Мудофаа вазирлиги "harbiy Wi-Fi" сифатида танилган Линк-16 орқали маълумотлар алмашинувини таъминловчи CRC System Interface (CSI) тизими бўйича келишувни имзолади.
Ўзбекистон президенти ҳузуридаги хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари, президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов бу ҳақда “Ishonch uz” сайтига берган интервюсида айтиб ўтди.
"2024 йилда Россия Қуролли Кучлари билан 374,2 мингдан 407,2 минг нафаргача одам шартнома имзолаган", дея маълум қилди “Важние истории” федерал бюджет харажатлари маълумотларига таяниб.
ДХХнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚКД ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда муҳандис ушбу пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Кўчирилган фаластинлик эркак Ғазода АҚШ қўллаб-қувватлайдиган янги ёрдам тизими доирасида ёрдам сўраб келган одамларнинг тартибсиз ҳолатини тасвирлаб берди.
АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари буюртмасига кўра тайёрланган Ранд корпорациясининг янги таҳлилий ҳисоботида НАТО ва Россия ўртасидаги эҳтимолий ҳарбий тўқнашувнинг бориши башорат қилинган.
Тегишли лицензия ва рухсатномаларсиз заргарлик буюмлари савдоси билан шуғулланаётган мазкур шахсга тегишли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганида эса яна 359 дона заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
АҚШ илгари уранни бойитишни бутунлай тўхтатишни талаб қилган эди, чунки у ядро қуроли яратишда ишлатилишидан хавотирда эди. Теҳрон эса бу айбловларни бир неча бор рад этган.
27 май куни кечқурун у Аргентинага ташриф буюрди. Музокара давомида Милей ва Кеннеди, жумладан, "сиёсат ва коррупциядан холи бўлган" Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига муқобил ташкилот яратиш масаласини муҳокама қилди.
Россия Германиянинг Украина учун ракеталар учиш масофаси бўйича чекловларни бекор қилгани ҳақидаги маълумотларни текширади. Лавровнинг айтишича, Германия тўғридан-тўғри урушга аралашмоқда.
USGS вакили Сара Минсоннинг сўзларига кўра, Сан-Францискода 2055 йилгача Big One деб аталаётган кучли зилзиланинг содир бўлиш эҳтимоллиги 72 фоизга етган.