Ватан тақдирини фақат Aфғонистон халқининг ўзи ҳал қилиши мумкин. Бу ҳақда БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Россия Федерациясининг ушбу ташкилотдаги доимий вакили Василий Небензя айтиб ўтди.
Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, Россия Aфғонистоннинг янги ҳокимияти ҳозирда мамлакатда мавжуд бўлган кўплаб муаммоларни бартараф эта олишига умид қилмоқда. Бу муаммоларга ИШИД гуруҳи томонидан намойиш этилган террористик таҳдид, ҳам ноқонуний гиёҳванд моддалар савдоси киради.
"Aфғонистон ҳалигача дунёдаги энг йирик опий етказиб берувчиси ... биз бу ҳақда гаплашдик, улар ҳақиқатан ҳам бизни эшитишни хоҳламадилар, - деди Василий Небензя. - Кўриниб турибдики, аввалги ҳукуматнинг ҳаракатлари етарли эмасди. Гиёҳванд моддалар кўлами жадал ўсди. Умид қиламизки, янги ҳокимият уларни Aфғонистон ҳудудидан келиб чиқадиган гиёҳвандлик таҳдидларидан қутқариб, бу билан кураша олади".
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.