Россия 10 октябрда “Союз-2” ракетасини учирмоқчи

Россия 10 октябрда “Союз-2” ракетасини учирмоқчи

Россиянинг шимоли-ғарбидаги Архангелск вилоятидаги Плесетск космик марказидан “Союз-2” ташувчи ракетасини учирилиши 2022 йил 10 октябрга режалаштирилган.

Архангелск вилояти билан чегарадош Коми республикаси ҳукумати унинг ҳудудидаги учта туман ракета қолдиқларилар тушиши мумкинлиги сабабли вақтинчалик хавфли ҳудуд сифатида белгилади.

“Коинот кемаси билан “Союз-2” ташувчи ракетасининг учирилиши 2022 йил 10 октябрга Плесетск космодромидан амалга оширилиши режалаштирилган”, — дейилади Коми ҳукумати баёнотида.

Айни пайтда ҳукумат аҳоли ва жамоат ташкилотларини юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарлар тўғрисида огоҳлантирмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!