Роналдудан яна бир рекорд: Криш 46-мамлакат миллий жамоаси дарвозасини ишғол этди

Роналдудан яна бир рекорд: Криш 46-мамлакат миллий жамоаси дарвозасини ишғол этди

Португалия миллий жамоаси форварди Криштиану Роналду Қатарга қарши ўртоқлик ўйинида (3:0) гол муаллифига айланди.

«Манчестер Юнайтед» клуби расмий сайти хабарига кўра, Қатар билан ўйинда киритилган гол Криштиану учун 46-мамлакат миллий жамоаси дарвозасини ишғол этилиши бўлди. Бу рекорд натижадир, ҳали ҳеч бир футболчи бундай натижа қайд этмаган.

Ушбу гол билан 36 ёшли форвард миллий жамоаси сафидаги голлари сонини 112тага етказиб, ўзига тегишли рекордни яна янгилади.

Олдинроқ у терма таркибида гол уриш борасида биринчи, ўйин ўтказишда эса иккинчи ўринга кўтарилиб олгани борасида маълумот бергандик.

Маълумот учун, Роналду миллий жамоаси сафида 181 ўйинда 112та гол ва 41та ассистга муаллифлик қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!