Роналду Саудия Арабистони чемпионатини ҳақида: "Бу лига АПЛга ўхшайди, демоқчи эмасман, лекин..."

Роналду Саудия Арабистони чемпионатини ҳақида: "Бу лига АПЛга ўхшайди, демоқчи эмасман, лекин..."

"Ал Насср" ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистони чемпионати савияси ҳақида фикр билдирди.

"Менимча, Саудия Арабистони профессионал лигасига бошқача назар билан қараш керак. Савиясига кўра, бу лига АПЛга ўхшайди, демоқчи эмасман. Албатта, бу ёлғон бўлади. Лекин бу лига жуда рақобатбардош. Унда яхши жамоалар борлиги ва чемпионатда рақобат борлиги мени ҳайратда қолдирди.

Ишончим комилки, яқин йилларда бу лига дунёдаги энг рақобатбардош тўртинчи, бешинчи ёки олтинчи лига бўлади", – деди Роналду.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!