Роналду "Ан-Наср"да ўйнашдан бош тортмоқда

Роналду "Ан-Наср"да ўйнашдан бош тортмоқда

"Ан-Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналду раҳбариятдан норози бўлиб, клубнинг навбатдаги ўйинида майдонга тушишдан бош тортмоқда.

А Bola хабарига кўра, португалиялик Саудия Арабистони суверен фонди (PIF) клубни рақобатчилар, хусусан, "Ал-Ҳилол"га нисбатан бошқараётганидан норози.

Қайд этилишича, шу сабабли Роналду Саудия Арабистони чемпионатида "Ар-Риёд"га қарши душанба куни бўлиб ўтадиган ўйинда майдонга тушишдан бош тортган.

"Ан-Наср" ва "Ал-Ҳилол"дан ташқари, PIF тўғридан-тўғри "Ал-Иттиҳод" ва "Ал-Аҳли"ни бошқаради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар