Германия футбол иттифоқи (DFB) ҳозирча футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионатини бойкот қилиш масаласини кўриб чиқмаётганини маълум қилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида эълон қилинган баёнотда айтилади.
Аввалроқ Германия Бундестагидаги Христиан-демократик ва Христиан-социал иттифоқлар (ХДИ/ХСИ) фраксиясининг ташқи сиёсат бўйича вакили Юрген Хардт АҚШ президенти Дональд Трампнинг Гренландия бўйича баёнотлари фонида Жаҳон чемпионатини бойкот қилиш эҳтимолини сўнгги чора сифатида тилга олганди. Шунингдек, “Санкт-Паули” клуби президенти ва DFB ижроия қўмитаси аъзоси Оке Геттлиҳ Hamburger Morgenpost нашрига берган интервьюсида барчани бойкот масаласини муҳокама қилишга чақирган эди.
DFB баёнотида таъкидланишича, ташкилот ижроия қўмитаси спорт сиёсатига оид масалалар жамоатчилик олдида эмас, балки ички доирада муҳокама қилиниши керак. Қайд этилишича, АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган 2026 йилги Жаҳон чемпионатини бойкот қилиш масаласи ҳозирда кун тартибида эмас.
“Биз спортнинг бирлаштирувчи кучига ва футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг глобал миқёсдаги ижобий таъсирига ишонамиз. Бизнинг мақсадимиз ушбу ижобий кучни кучайтириш, унга тўсқинлик қилиш эмас”, дейилади баёнотда.
Роя News нашри хабарига кўра, АҚШ сиёсатига норозилик сифатида Жаҳон чемпионатини бойкот қилиш чақириқлари фонида бир кеча давомида қарийб 17 минг нафар мухлис турнир учун харид қилинган чипталарни бекор қилган. Франциялик депутат Эрик Кокрел эса X (собиқ Twitter) тармоғидаги саҳифасида мусобақани фақат Канада ва Мексика ҳудудида ўтказишни таклиф қилиб, АҚШни қўшни давлатларга босим ўтказишда, Гренландияга бостириб кириш билан таҳдид қилишда ҳамда халқаро ҳуқуқни бузишда айблаган.
Маълумот учун, 2026 йилги Жаҳон чемпионати илк бор 48 та миллий терма жамоа иштирокида ўтказилади ва у бир вақтнинг ўзида уч давлат — АҚШ, Канада ва Мексика ҳудудида бўлиб ўтади. Мусобақа 11 июндан 19 июлгача давом этади.
Журналистларнинг таъкидлашича, “тозалаш” кўламининг кенгаяётгани Хитойда нафақат коррупцияга, балки сиёсий садоқатга тобора кўпроқ эътибор қаратилаётганидан далолат беради.
Қирғизистон меҳнат муҳожирлари учун полисларни расмийлаштиришдан бош тортгани учун Россияга қарши ЕОИИ судига даъво аризаси киритди, деб хабар берди Жогорку Кенешнинг меҳнат, соғлиқни сақлаш, аёллар ва ижтимоий масалалар қўмитаси йиғилишида.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.
Тезкор-қидирув тадбирлари жараёнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан сохта киллер ишга жалб қилинган. Фуқаро унга 2,2 минг АҚШ доллари тўлашни ваъда қилган.
АҚШдаги нуфузли таҳлил маркази – CSIS (Center for Strategic and International Studies) Россия ва Украина ўртасидаги урушда ҳар икки томон кўрган йўқотишлар бўйича ҳисобот эълон қилди.
Иссиқхона фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлар учун маҳсулотларни етарли ҳарорат билан таъминлаш муҳим ҳисобланади. Айниқса, қишнинг совуқ кунларида иссиқхонани иситиш кўп ҳаракат ва харажат талаб қилади. Бу борада тадбиркорлар учун энг самарали ечим — қулай ҳудуд танлашдир. Хусусан, Сурхондарё вилояти табиий иссиқ иқлими, қулай муҳит ва шарт-шароитлари билан айнан иссиқхонада маҳсулот етиштирувчилар учун жуда қулайдир.
Таҳлиллар шуни кўрсатдики, сохта гувоҳномаларни олган фуқароларнинг 455 нафари 1 305 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузган, 9 нафари йўл транспорт ҳодисаси содир этгани оқибатда, 6 нафар фуқаро тан жароҳати олган ва 3 нафари вафот этган.