Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди маҳаллий фуқарони ёлланма моддаси бўйича уч йилга озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилди. Судланувчи Украинадаги урушда қатнашиш учун Россия армиясида тайёргарликдан ўтган, бироқ фронтга жўнатилишидан олдин ватанига қочиб кетган.
23 ёшли Ўзбекистон фуқароси 2023 йил декабрь ойида Россияга ишлаш учун кетган. У дастлаб Калугада яшаган, бироқ у ерда иш тополмаган. Сўнгра Москвага кўчиб ўтган ва у ерда қурилиш майдончаларида ва тунги клубда бармен бўлиб ишлаган. 2024 йил февраль ойида у Россия Мудофаа вазирлиги эълонини кўриб, шартнома асосида армияга боришга қарор қилади. Қабул пунктида уни бир ватандоши кутиб олади ва хизмат шартларини тушунтириб, Россия фуқаролигига имтиёзли киришни ваъда қилади.
Меҳнат муҳожирига 195 минг рубль миқдорида бир марталик тўлов ва ойига 240 минг рубль миқдорида маош ваъда қилинган, бироқ Украинадаги жанговар ҳаракатларда қатнаша бошлаганидан кейингина. У ҳужумчи сифатида ихтисослашишни танлаб, шартнома имзолайди ва ҳарбий тайёргарликдан ўтиш учун Москва вилоятидаги “Авангард” ҳарбий лагерига юборилади.
Лагерда учратиб қолган россиялик унга фронтда олган жароҳати ҳақида гапириб беради. Қўрқиб, қўмондонга отасининг касаллиги ва қисқа муддатда ишдан бўшатиш зарурлиги ҳақида ёлғон гапиради. Таътил олиб, Ўзбекистоннинг Москвадаги ваколатхонасига мурожаат қилади. Шундан сўнг Урганчга учиб, машинада Амударё вилоятига йўл олди.
Март ойи охирида у Қорақалпоғистон Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ва маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олинади. Телефонидан ҳарбий кийимдаги сурати ва Россия Мудофаа вазирлиги билан тузилган шартнома топилади. Натижада ёлланиш бўйича жиноят иши очилади.
Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддасига кўра, жиноятчи беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Суд айбланувчининг муқаддам судланмагани, жанговар ҳаракатларда қатнашмагани, қарамоғида вояга етмаган фарзанди борлигини инобатга олди.
Якунда уч йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди. Бу унинг 21:00 дан 6:00 гача уйдан чиқиши ва назорат органларининг рухсатисиз яшаш жойини тарк этиши тақиқланганини англатади.
Аввалроқ Тошкент вилоятида ҳам худди шундай ҳолат қайд этилган бўлиб, “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси сафига ёлланган маҳаллий фуқаро ёлланиш моддаси бўйича айбдор деб топилиб, ойлик маошининг 20 фоизи давлат фойдасига ушлаб қолинган ҳолда 2,5 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига тортилган эди.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
АҚШ президенти Доналд Трамп Россия раҳбари Владимир Путин билан суҳбатлашгандан сўнг, Россиянинг Украинага қарши урушда ғалаба қозонишига ишонч билдирди.
Бироқ, энди Вашингтон томонидан қўллаб-қувватланмайдиган кўринади - Мерц ва бошқа Европа лидерлари, жумладан Эммануел Макрон ва Доналд Туск иттифоқчисиз қолишди.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Исроил армияси ўзини ҳимоя қилиш доирасида Ғазо секторидаги амалиётини кенгайтирмоқда, бироқ гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилса, “ҳаракатларини тузатишга” тайёр.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда синтетик гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.
Кёдо агентлиги хабарига кўра, бўш турган лавозимга аҳоли орасида машҳур бўлган ёш сиёсатчи, собиқ бош вазир Жуничиро Коидзумининг ўғли Синдзиро Коидзуми тайинланади.
“Репорт” нинг хабар беришича , ташкилот сайтидаги овоз бериш жараёнининг транслятсиясига кўра, йиғилишда қатнашган 124 нафар иштирокчи давлат келишувни ёқлаб, 0 нафари қарши овоз берган. 11 давлат, жумладан Исроил, Эрон, Италия, Полша, Россия ва Словакия бетараф қолди. Шартномани маъқуллаш учун 83 овознинг кўпчилик овози керак эди.
“Репорт” нинг хабар беришича , армия матбуот хизмати баёнотига кўра, “Темир излар” 401-зирҳли бригадасининг жанговар муҳандислик батальонида хизмат қилган 22 ёшли сержант Ёзеф Еҳуда Хирак ҳалок бўлган.
АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNN телеканалидаги интервюсида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган янги божлар ва уларнинг истеъмолчиларга таъсири ҳақида фикр билдира туриб, Walmart каби йирик чакана савдо тармоқлари божлардан келиб чиқадиган харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, аммо бу маҳсулот нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.