Республика бўйлаб 15 та янги темирйўл йўналишлари очилади

Республика бўйлаб 15 та янги темирйўл йўналишлари очилади

Президент Шавкат Мирзиёевга темирйўл соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва келгуси йиллар учун режалар тақдимот қилинди.

«Темирйўл тармоғида бошланган кенг кўламли трансформация жараёнлари ўзининг ижобий натижаларини бера бошлади. Ўтган йилни тармоқ илк бор соф фойда билан якунлади, жорий йилнинг биринчи тўққиз ойида соф фойда 800 миллиард сўмдан ошди. Транзит ва йўловчи ташиш, экспорт ва инвестиция ҳажмлари ўсиб бормоқда», – дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Тақдимотда бу натижалар билан чекланмай, аҳоли сони ва иқтисодиёт ўсишига мос равишда темирйўл транспорти хизматларининг сифати ҳамда қамровини кенгайтириш, тармоқда харажатларни қисқартиришни давом эттириш зарурлиги таъкидланди.

Хусусан, транспорт ҳисобидан бошлаб, ҳаракат оқимигача бўлган барча босқичларда сунъий интеллект асосида назорат ўрнатиш орқали харажатларни таҳлил қилиш, йўл қўйилаётган йўқотишларни аниқлаш ва шу асосда таннархни 20 фоизга камайтириш мумкинлиги қайд этилди.

2026–2030 йилларда йўловчи ва юк ташиш ҳажмини камида икки баробарга ошириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Республика бўйлаб 15 та янги темирйўл йўналишлари очилади

Буни таъминлаш учун 151 километр янги темирйўл қуриш, 182 километр масофадаги йўлларни электрлаштириш, шунингдек, 27 та мавжуд станция ва 1 минг километр йўлни модернизация қилиш режалари ҳақида маълумот берилди.

Жумладан, «Нурафшон – Пскент – Бўка – Бекобод – Боёвут – Янгиер» ва «Ховос – Даштобод» йўналишларида электрлаштирилган янги темирйўллар қурилади. «Қумқўрғон – Қудуқли», «Самарқанд – Ургут» ва «Байтқўрғон – Паркент» йўлларини электрлаштириш, «Тошкент – Самарқанд», «Тўқимачи – Ангрен» ва «Ангрен – Поп» йўлларининг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш режалаштирилган.

Республика бўйлаб шаҳарлар атрофида қатнайдиган поездлар ҳаракатини фаоллаштириш мақсадида мавжуд 40 та йўналишга қўшимча яна 15 та янги йўналиш очиш таклиф қилинди.

Хусусан, «Тошкент – Нурафшон – Оҳангарон – Ангрен», «Навоий – Зарафшон Учқудуқ», «Қўқон – Наманган Андижон Марғилон», «Термиз – Қумқўрғон – Бойсун – Дарбанд», «Нукус – Шовот – Урганч Хива», «Жиззах – Дўстлик – Айдар-Арнасой кўли», «Қарши – Шаҳрисабз» каби йўналишларда шаҳар атрофи қатновларини йўлга қўйиш орқали аҳолининг кундалик сафарлари учун қулай шароит яратилиши қайд этилди.

Республика бўйлаб 15 та янги темирйўл йўналишлари очилади

Йиғилишда юқори тезликда ҳаракатланувчи тармоқни кенгайтириш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди. Узунлиги 102 километрлик «Навоий – Бухоро» темирйўл линиясини фойдаланишга киритишни жадаллаштириш топширилди. Бу йўлнинг ишга тушиши юк ва йўловчи ташишда вақт ва харажатларни сезиларли қисқартиришга хизмат қилиши таъкидланди.

Келгуси йилларда янги очиладиган йўналишлар ва қурилаётган йўллар учун локомотив ва вагонлар паркини кенгайтириш бўйича ҳам режалар баён этилди.

Жумладан, Хитойдан 38 та магистрал локомотив, 50 та манёврли ва гибрид манёврли локомотив харид қилиш назарда тутилган. Кореянинг Hyundai Rotem компанияси билан ҳамкорликда 6 та юқори тезликдаги электропоезд олиб келиб, улардан биринчисини келгуси йилда «Тошкент – Урганч Хива» йўналишида қатновга қўйиш топширилди. Бу орқали йўналишда йўл вақти ҳозирги 14 соатдан 7,5 соатгача қисқариши кутилмоқда.

Шунингдек, мамлакатда 250 та замонавий йўловчи вагонларини қуриш, шаҳарлараро қатнайдиган 23 та электр поездини харид қилиш орқали йўловчиларга шароитлар кенгайтирилади. 10 мингта юк вагонларини қуриш, 6 мингдан зиёдини тиклаш ҳамда 12 та электровозни капитал таъмирдан чиқариш вазифалари белгилаб олинди.

Темирйўл соҳасида хусусий шериклик лойиҳаларини кўпайтириш зарурлиги ҳам кўрсатиб ўтилди.

Республика бўйлаб 15 та янги темирйўл йўналишлари очилади

Йиғилишда «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темирйўл қурилиши бўйича амалий ишларнинг бориши ҳам кўриб чиқилди.

Президент мазкур йўлнинг Марказий Осиёда транспорт боғлиқлигини ошириш ва Ўзбекистоннинг транзит салоҳиятини янада мустаҳкамлашдаги стратегик аҳамиятини алоҳида таъкидлаб, қурилиш ишлари сифатини таъминлаш юзасидан кўрсатмалар берди.

Йиғилиш якунида темирйўл тармоғини модернизация қилиш ва кенгайтириш бўйича белгиланган лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, рақамли технологиялар ва сунъий интеллектдан кенг фойдаланиб, харажатларни мақбуллаштириш, шунингдек, соҳада йўловчилар ҳамда бизнес учун янада қулай, хавфсиз ва ишончли муҳит яратиш юзасидан мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

ЙПХ инспекторини уриб кетган 10-синф ўқувчиси “Шуҳрат” медали соҳибининг эркатой набираси экани маълум бўлди

25 февраль куни соат 21:46 да 10-синф мактаб ўқувчиси BMW М4 русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб, ҳаракатланиб келаётган вақтида ЙПХ инспекторини уриб юборган.

"Манчестер Сити" ҳам Абдуқодир Ҳусановга мурожаат қилди

"Манчестер Сити" ижтимоий тармоқларда янги пост қолдирди.

Роналду ўз мақсадига эришди

Криштиану Роналду яқинда клуб бошқарувидан норозилигини билдириб, "Ан-Наср"нинг бир нечта ўйинига бойкот эълон қилган эди.

Галибаф: “Эроннинг жавоби шунчалик даҳшатли бўладики, улар ёлвориб узр сўрашади”

Эрон парламенти спикери АҚШ ва Исроилга “вайронкор жавоб” билан таҳдид қилди.

Эрон олий раҳбари телевидение орқали мурожаат қилади

Али Хоминаий яқин соатларда телевидение орқали халққа мурожаат қилиши кутилмоқда.

Эрон нега араб давлатларига зарба бермоқда?

Кўпчилик нега эронликлар Форс кўрфазидаги араб монархиялари ҳудудларига зарба бераётганини тушунмаяпти. Ахир улар яширинча Эрон нефтини сотишда ёрдам берган, тинчлик тарафдори бўлган, гўёки бевосита алоқаси йўқ эди, деган фикр бор.

Бухорода 21 ёшли йигит Телеграмда онлайн фоҳишахона ташкил қилди

У аёллар расмларини каналга жойлаб, уларни пул эвазига мижозларга таклиф қилган

Тожикистонда “тахт” транзитига тайёргарлик бошландими?

Тожикистонда эҳтимолий “тахт” транзити ҳақидаги гап-сўзлар яна кучайди.

Эрон олий раҳбарига уюштирилган ҳужум қандай тайёрланган эди?

АҚШ Марказий разведка бошқармаси Эрон олий раҳбари Али Хоманаий вафот этишидан олдин бир неча ой давомида уни кузатиб борган.

Нетаньяху Исроилдан қочиб кетди

У Эрон баллистик ракета отишидан олдин қочишга улгурибди.

Уйига фақат тунда келишни одат қилган қарздорга МИБ "сюрприз" қилди

Қарздор транспорт воситасини фақат тунда уйига олиб келиниб, кундузи бошқа жойда сақланаётгани аниқланган.

“Ан-Наср” Роналдуни сотадиган бўлди. Биринчи харидор аниқ

Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клуби раҳбарияти мамлакат Профессионал лигасининг энг машҳур юлдузи Криштиану Роналду билан хайрлашишга тайёр.

Имомали Раҳмон вафот этди(ми)?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.

Қорақалпоғистондаги “Борсакелмас” қўриқхонаси фотоқопқонига қорақулоқ муҳрланди

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тасарруфидаги “Борсакелмас” давлат буюртма қўриқхонасида ўрнатилган фотоқопқонларга қорақулоқ муҳрланди.

Ер юзидаги совуқлик рекорди қайд этилди

"Восток" станциясидаги олимлар 15 февраль санаси учун Ер юзасидаги энг паст ҳароратни қайд этишди.

БАА ва Қатар таслим бўлдими? Улар АҚШни Эронга қарши операцияларини қисқартиришга кўндирмоқчи

Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.

"Ҳозир захираларимиз яхши даражада, аммо..."

Трамп АҚШнинг қурол-аслаҳа захиралари чексизлигини маълум қилди

Эроннинг стратегияси АҚШ ва Исроил амалиётидаги заиф нуқталарни очиб берди

Эроннинг стратегияси АҚШ ва Исроилнинг Яқин Шарқдаги амалиётларида мавжуд бўлган бўшлиқларни юзага чиқарди.

Эрон аёллар терма жамоаси Осиё Кубогида мадҳия ижро этишдан бош тортди

Эрон аёллар терма жамоаси футболчилари 2026 йилнинг 1-25 март кунлари Австралияда бўлиб ўтаётган Осиё Кубогининг очилиш ўйини олдидан давлат мадҳиясини ижро этишмади.

Машҳур модель Ҳусановга учрашув таклиф қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов туғилган куни муносабати билан табрикларни олишни давом этмоқда.

Ўзбекистонда педофиллар умрбод озодликдан маҳрум қилинади

Бу ҳақда Президент фармонида белгилаб қўйилди.

АҚШ-Исроил ҳужуми натижасида қанча Эрон фуқароси ҳалок бўлди?

Бу ҳақда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси маълум қилди.

Трамп яна Испанияга таҳдид қилди

Гап шундаки, Испания АҚШга ўз ҳарбий базаларини ишлатишга рухсат бермаган.

Ўзбекистонда вояга етмаган қизларнинг ҳомиладор бўлиб қолиши борасида жавобгарлик кучайтирилади

Президент Шавкат Мирзиёев 3 март куни аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини янада кучайтириш, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш юзасидан таклифлар ҳамда янги ташаббуслар билан танишди.

Тошкент шаҳар ИИББнинг 2 нафар тезкор ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ўз хизмат мавқеиларини суиистемол қилган ҳолда, шахсий бойлик орттиришни режалаштирган Тошкент шаҳар ИИББ 2 нафар тезкор вакилининг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди.

Бухорода одамлардан пул йиғиб халқаро террористик ташкилотни молиялаштирган оила фош бўлди

2021-2025 йиллар давомида мазкур шахс интернет орқали ўзбекистонлик фуқаролар билан мулоқотга киришиб, уларни криптовалюта кўринишида пул маблағлари юборишга даъват қилди

Ларижоний: Эрон узоқ муддатли урушга тайёр

Бу ҳақда Tasnim News Agency хабар берди.

Испания АҚШга Эронга қарши базаларини беришдан воз кечди

Бу ҳақда Хосе Мануэл Албарес ва Мария Хесус Монтэро 2 март куни El Periodico нашрига маълум қилган.

Трамп АҚШ Эрон­ ҳудудида қуруқликдаги амалиёт бошлашни истисно этмади

"АҚШ Эронга қарши кенг қамровли уруш бошлаши эҳтимоли бор, мен уларнинг ҳудудига қуруқлик қўшинларини юборишим мумкин, буни истисно қилмайман", — деди АҚШ президенти.

Эрон олий раҳбарининг ўлдирилиши дунё миқёсида зўравонликка йўл очадиган хавфли бурилиш бўлди

Бундай фикрни Эроннинг Россиядаги элчиси Козим Жалолий билдирди.

48 соат ичида 60 та стратегик нишон ва 500 та объектга зарба берилди

Islamic Revolutionary Guard Corps (ИИҚК) маълум қилишича, Эрон сўнгги 48 соат ичида АҚШ ва Исроилга қарашли 60 та стратегик нишон ҳамда 500 та ҳарбий объектга ҳужум қилган.

Медведев: Эрон тўқнашувга бардош бера олади, аммо нархи юқори бўлади

У бу ҳақда 2 март куни TASSга берган шарҳида маълум қилди.

Трамп: АҚШ ҳали Эронга йирик зарбаларни бошламаган

Бу ҳақда CNN 2 март куни хабар берди.

Макрон Франциянинг ядровий каллаклари сонини оширишни буюрди

Франция президенти Эммануэл Макрон 2026 йилда мамлакат янги гипертовушли ракеталарни ишлаб чиқиш дастурини ишга туширишини эълон қилди. Лойиҳа Буюк Британия ва Германия билан биргаликда амалга оширилиши режалаштирилган.

ДХХ: Тошкентдаги нарколабораториядан йирик миқдорда гиёҳванд моддалар чиқди

Тошкент шаҳрида аниқланган нарколабораториядан катта миқдорда гиёҳванд моддалар ва прекурсорлар олинди.

Нетаньяху ҳужумлардан омон қолди

Бинямин Нетаньяху офисига қилинган ҳужумлардан омон қолгани маълум бўлди.

Агар Эрон Ҳўрмуз бўғозини атиги бир ойга тўсиб қўйса, ЕИда газ нархи 130%га ошиши мумкин

Бу ҳақда “Goldman Sachs” инвестиция банки маълум қилди.

АҚШ ва Исроил ҳужумлари оқибатида Эрондаги мактабнинг 170 нафар ўқувчи ва педагог ҳодими ҳалок бўлди

Бу ҳужумдан олдин, Минаб шаҳридаги қизлар мактабига қилинган ҳужум оқибатида 40 нафар ўқувчи ҳалок бўлгани маълум қилинган эди.

Ҳизбуллоҳ Исроилга ракета ва дронлар билан ҳужум қилди

Ҳизбуллоҳ Ливан давлатини эмас, Эрон режимини танлади ва тинч аҳолимизга ҳужум қилди.

Прокуратура ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Тошкент вилояти прокуратурасининг девонхона нозири 276 млн сўмлик жаримани ваколатли танишлари орқали бартараф этиб бериш ва унга нисбатан чора кўрилмаслигини таъминлаш эвазига 9 минг АҚШ доллари талаб қилган.