“Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар йили бир маротаба Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхатини тасдиқлайди.
Шунга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхати Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди, деб хабар бермоқда вазирлик телеграм-канали.
Янги таҳрирда монопрепаратлар рўйхатидан (яъни таркибида бир дона таъсир этувчи моддаси мавжуд бўлган дори воситалари), 6 та номдаги дори воситалари чиқариб ташланиб, 4 та янги дори воситалари номлари қўшилган.
Мажмуавий препаратлар рўйхатидан (таркибида икки ва ундан ортиқ таъсир этувчи моддаси бўлган дори воситалари) эса 67 та номдаги дори воситалари чиқариб ташланган ва 91 та янги дори воситалари номлари қўшилган.
Эндиликда рецептсиз бериладиган монопрепаратлар сони 189 тани ташкил этмоқда. Рецептсиз бериладиган мажмуавий препаратлар сони эса – 1087 тани ташкил этади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.