"Реал" ярим ҳимоячисини 20 миллион еврога сотишга тайёр

A A A
"Реал" ярим ҳимоячисини 20 миллион еврога сотишга тайёр

Мадриднинг "Реал" клуби Дани Себальосни "Бетис"га қўйиб юборишга тайёр бўлган нархни айтди. Бу ҳақда AS хабар бермоқда.

Манбага кўра, "қаймоқранглилар" ҳимоячини камида 20 млн еврога сотади. Шу билан бирга, Себальосни сотиб олиш истагида бўлган "Бетис" фақат 5-10 млн евро тўлашга тайёр. Севилья клуби раҳбариятини Себальоснинг молиявий талаблари ҳам қўрқитмоқда - испанияликнинг "Реал"даги маоши йилига 9 млн еврони ташкил этади.

Дани Себальос 2017 йилдан бери Мадрид клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. "Реал" билан футболчи икки марта Испания чемпионлигини қўлга киритган ва уч марта Чемпионлар лигаси ғолибига айланган. Себальоснинг нархи Transfermarkt маълумотларига кўра, 10 млн еврони ташкил этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!