"Реал" ҳужумчиси учун курашаётган жамоалар сони кўпайиб бормоқда

"Реал" ҳужумчиси учун курашаётган жамоалар сони кўпайиб бормоқда

"Реал" вингери Марко Асенсио "Ювентус"га ўтиши мумкин.

Mundo Deportivo хабарига кўра, Турин клуби 26 ёшли футболчининг шартномаси билан боғлиқ вазиятни кузатиб бормоқда. Шартнома 2022/23 йилги мавсум охиригача тузилган ва мадридликлар уни узайтиришни режалаштирмаяпти. "Ювентус" футболчини келаси ёзда текинга ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Қайд этилишича, испаниялик футболчига "Милан" ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Аввалроқ Асенсио "Реал"дан "Барселона"га ўтиши мумкинлигини инкор этмаганди.

Жорий мавсумда футболчи мадридликлар сафида 4 та учрашувда 1 та гол урди. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!