Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва саҳобаларнинг хонадонлари ҳам муаммодан холи бўлмаган

A A A
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва саҳобаларнинг хонадонлари ҳам муаммодан холи бўлмаган

Аллоҳ таоло айтади: “Тақво қилганларга шайтондан (бирор) мусибат етса, (дарҳол Аллоҳни) эслайдилар. Бас, ўшанда улар (ҳақни) кўрувчидирлар” ("Аъроф" сураси, 201-оят).

Яхши одамларнинг хонадонлари ҳам турли оилавий муаммолардан холи бўлмаган. Лекин яхши кишилар бу ишлар шайтон истаганидек ва унинг хоҳишига қараб авж олиб кетишига йўл қўймайдилар. Балки шайтоннинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўрайдилар. Ишларини тўғрилаб олиш, бирлашиш, ораларини тузатиш ҳисобига шайтоннинг макрини йўққа чиқарадилар.

Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) билан юз берган бир воқеани эслайлик. У зот (розияллоҳу анҳу) ўғиллари Абдураҳмонга меҳмонларни қўшиб уйларига юбордилар. Анчадан кейин келиб қарасалар, меҳмонлар у киши келгунларича овқат ейишни кечиктириб ўтиришибди. Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) бундан уйдагиларига ҳам, меҳмонларга ҳам жаҳл қилдилар ва ҳеч нарса емасликка қарор бердилар. Норозиликларидан меҳмонларга: “Иштаҳам йўқ”, дейишгача бордилар. Меҳмонлар ва уй бекаси Абу Бакр емасалар, улар ҳам емасликларини билдирдилар. Шу орада Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) ўзларини ўнглаб, бу ғазаблар шайтондан эканини эслаб қолдилар ва Аллоҳнинг исмини тилга олдилар. Таомга юзландилар ва меҳмонлар ҳам юзлари ёришиб, “олинг-олинг”га ўтишди. Аллоҳ таоло таомларига барака берди.

Шу билан шайтон ташлаган ва олди олинмаса, ёйилиб, давом этаверадиган иғво, дилхираликлар тўри парчаланиб, самимият тикланди. Ғазаб келганида Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) ўзларини босиб, ўйлаб кўрарканлар, бу ҳодиса шайтондан эканига эътибор қилганлари туфайли шундай бўлгани ибратлидир.

Бу каби ҳодисалар ҳатто Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг уйларида ҳам рўй берган.

Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) у кишига: “Сенинг мендан розилигинг ва норозилингни биламан”, дедилар. Оиша (розияллоҳу анҳо): “Буни қаердан биласиз?” деб сўрадилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мендан рози бўлганингда: “Йўқ, Муҳаммаднинг Раббисига қасам”, дейсан. Мендан норози бўлганингда: “Йўқ, Иброҳимнинг Раббисига қасам”, дейсан”, дедилар. Оиша (розияллоҳу анҳо) айтдилар: “Ҳа, Ё Расулуллоҳ, Аллоҳга қасамки, фақат исмингизни ҳижрон қиламан, холос” (Муттафақун алайҳ).

Нўъмон ибн Башир (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Айтди: “Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг олдиларига киришга рухсат сўрадилар. Оиша (розияллоҳу анҳо) Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га овозларини кўтариб гапираётган эканлар. Абу Бакр (розияллоҳу анҳу): “Эй фалончининг қизи, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га овозингни кўтарасанми?” дедилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уларнинг ораларига тушдилар. Сўнг Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) ташқарига чиқдилар. Кейин Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Оиша (розияллоҳу анҳо)ни кўнгилларини олиб: “Мени кўрдингми? Сен билан у кишининг ўрталарингга тушдим”, дедилар. Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) яна бир бор киришга рухсат сўрадилар ва улар кулаётганларини эшитдилар. Шунда Абу Бакр (розияллоҳу анҳу): “Уришларингга шерик қилганларингдек тинчликларингга ҳам шерик қилинглар”,  дедилар” (Имом Аҳмад ривояти).

Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Мен Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу)дан Аллоҳ таолонинг: “Агар сизлар Аллоҳга тавба қилсангиз (ўзларингизга яхши).Чунки дилларингиз (ҳақ йўлдан) тойиб кетди!” (Таҳрим сураси 4-оят), деган Сўзидаги Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг икки аёллари ҳақида сўрашга қизиқар эдим. Умар (розияллоҳу анҳу) ҳаж қилганларида мен (ҳам) ҳаж қилдим. Ўзларини четга олдилар. Мен ҳам сув идишни кўтариб, ўзимни четга олдим. Ёзилиб келдилар. Мен сув идишдан қўлларига сув қуйдим ва таҳорат қилдилар. Мен: “Эй мўминлар амири, “Агар сизлар Аллоҳга тавба қилсангиз (ўзларингизга яхши). Чунки дилларингиз (ҳақ йўлдан) тойиб кетди!” (Таҳрим сураси 4-оят) дейилган ояти Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг қайси икки аёллари ҳақида?”  дедим. Умар (розияллоҳу анҳу): “Сени қара, Ибн Аббос? Улар Оиша ва Ҳафса”, дедилар. Сўнг Умар (розияллоҳу анҳу) воқеани айтиб бердилар: “Мен ва ансор қўшним бўлар эди. У Мадинадаги машҳур Умайя ибн Зайднинг фарзандларидан эди. Биз Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг олдиларига навбатлашиб бир-кун бир-кун бориб турардик. Мен борганимда ваҳий нозил бўлса ёки бирон воқеа рўй берса, қўшнимга айтиб берар эдим. У борганида келиб менга ҳикоя қилиб берар эди.

Биз қурайшликлар хотинларимиздан устун келар эдик. Мадинага келганимизда ансорларнинг хотинлари устун эканини кўрдик. Бизнинг хотинларимиз ансорлар хотинларининг одоб-ахлоқидан таъсирлана бошлашди. Хотиним менга бақириб гапирди ва буни яна такрорлади. Мен бошқа бундай қилмаслигини айтдим. Хотиним: “Нимага такрорламаслигим керак? Аллоҳга қасам, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг хотинлари ҳам такрорлар экан. Уларнинг бири кун бўйи кечгача гаплашмаган”, деди. Бу сўздан қалтираб кетдим ва унга: “Қайси бири шундай қилган бўлса ҳам, катта хато қилибди”,  дедим. Сўнг кийимларимни кийиб, Ҳафсанинг олдига бордим ва унга: “Сизлардан биронтангиз бугун кечгача Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га аччиқ қилиб юрдими?”  дедим. У: “Ҳа”, деди. Мен: “Хато қилибсан. Адашибсан. Аллоҳнинг элчисига ёмон муомала қилиб, Аллоҳнинг ғазабидан омон қоласанми? Ҳалок бўласан? Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га кўп гапирма, бирон нарсани қайта такрорлама. У Зотга аччиқ қилма. Сенга керак нарсани мендан сўра. Қўшнинг сендан чиройлироқ ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га суюклироқ бўлиши сени йўлдан урмасин (бу сўзлари билан Оиша (розияллоҳу анҳо)ни назарда тутган эдилар)”, дедим.

Умар (розияллоҳу анҳу) айтадилар: “Ғассон қабиласи бизга қарши жанг қилиш учун тайёргарлик қилаётгани ҳақида гаплашган эдик. Қўшним навбати куни кетди ва кечга яқин қайтиб келиб, эшигимни қаттиқ тақиллатди ва: “У хато”,  деди. Қўрқиб унинг олдига чиқдим. У: “Бугун дахшатли иш бўлди”,  деди. Мен: “Нима бўлди? Ғассон келдими?” дедим. У: “Йўқ. Бундан ҳам каттароқ ва даҳшатлироқ. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) хотинларини талоқ қилдилар”, деди. Мен: “Ҳафса хато қилди ва адашди”,  дедим. Шундай бўлади деб ўйлаган эдим.

Кийиниб чиқиб, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан бомдод намозини ўқидим. Расулуллоҳ (алайҳиссалом) бир хонага кириб ёлғиз қолдилар. Ҳафсанинг олдига кирганимда йиғлаб ўтирган экан. Мен: “Нимага йиғлаяпсан? Сени шундан қайтармаган эдимми? Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сизларни талоқ қилдиларми?”,  дедим. У: “Билмайман”, деди. Расулуллоҳ (алайҳиссалом) ҳали ҳам ёлғиз ўтирардилар. Чиқиб минбарнинг олдига бордим. У ерда бир неча одамлар бўлиб, баъзилари йиғлаш билан овора эди. Улар билан озроқ ўтирдим. Сўнг чидаб тура олмадим ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ёлғиз ўтирган хона олдига келиб, хизматчиларига: “Умарга рухсат сўра”,  дедим. У кириб Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан гаплашди ва қайтиб чиқиб: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га сизни айтган эдим, индамадилар”,  деди. Сўнг минбар олдидаги кишилар ҳузурига қайтиб бордим. Тоқатим тугади, яна хизматчи йигитнинг олдига келиб: “Умарга рухсат сўра”,  дедим. Кириб чиқди ва: “Сизни айтган эдим индамадилар”, деди. Яна минбар яқинидаги кишилар олдига қайтдим. Лекин сабрим чидамади ва яна хизматчига: “Умарга рухсат сўра”, дедим. У кириб чиқди ва менга: “Сизни айтган эдим, индамадилар”, деди. Қайтиб кетаётганимда хизматчи мени чақириб қолди ва: “Расулуллоҳ (алайҳиссалом) сизга рухсат бердилар”, деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг олдиларига кирсам, бўйра устида ёнбошлаб ётган эканлар. Тўшак солинмагани учун баданларига бўйранинг изи тушиб қолибди. Ичига хурмо дарахтининг пўстлари солинган тери ёстиққа суяниб ўтирар эдилар. Салом бердим, сўнг турган ҳолимда: “Ё Расулуллоҳ, хотинларингизни талоқ қилдингизми?” дедим. Менга қараб: “Йўқ”,  дедилар. Мен: “Аллоҳу акбар”, дедим ва турган ҳолимда гаплашдим: “Ё Расулуллоҳ, бир қаранг! Биз қурайшликлар хотинларимиздан устун эдик. Мадинага келганимизда уларнинг хотинлари устун экан”,  дедим. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) табассум қилдилар. Сўнг айтдим: “Ё Расулуллоҳ, менга қаранг! Ҳафсанинг олдига кириб, унга: “Қўшнинг сендан чиройлироқ ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га суюклироқ бўлиши сени йўлдан урмасин”, дедим”. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) яна бир бор табассум қилдилар. Табассумларини кўриб ўтирдим. Уйларига кўз югуртириб чиқдим. Аллоҳга қасам, уйларида учта жиҳоздан бошқа нарса кўзга ташланмади. Мен: “Ё Расулуллоҳ, умматингиз мўл-кўлчиликда яшашини сўраб Аллоҳга дуо қилинг. Форс ва румлар Аллоҳга ибодат қилмайдилар. Лекин улар тўкин-сочинликда бадавлат яшайдилар”, дедим. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) суяниб ўтирган жойларидан ростланиб ўтирдилар ва: “Эй Хаттобнинг ўғли, сен шундай фикрдамисан? У қавмларга яхши кўрган нарсалари бу дунёда тезлаштириб берилган”,  дедилар. Мен: “Ё Расулуллоҳ, мен учун истиғфор айтинг”, дедим.

Аллоҳ таоло Расулуллоҳ (алайҳиссалом)га танбеҳ бергач: “Мен уларнинг олдига бир ой кирмайман”, деб хотинлари олдига тунагани бир ой кирмасликка қарор қилдилар. Йигирма тўққиз кечадан сўнг Оиша (розияллоҳу анҳо)нинг олдиларига киришдан бошладилар. Оиша (розияллоҳу анҳо): “Ё Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам), сиз бир ой кирмайман деб, қасам ичгансиз. Йигирма тўққиз кун бўлди, яна бир кун бор”, дедилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Бир ой йигирма тўққиз кеча бўлади”, дедилар. Оиша (розияллоҳу анҳо): “Сўнг “танлаш” ҳақидаги “Эй, Пайғамбар! Хотинларингизга айтинг: “Агар сизлар дунё ҳаётини ва унинг зебу зийнатларини истайдиган бўлсангиз, у ҳолда келингиз, мен сизларни (ўша нарсалар билан) баҳраманд қилай ва яхшилаб кузатай (талоқ қилай)! Борди-ю, Аллоҳни, Унинг пайғамбарини ва охират диёрини истайдиган бўлсангиз, у ҳолда Аллоҳ сизларнинг орангиздаги чиройли амал қилувчилар учун улкан мукофот (жаннат)ни тайёрлаб қўйгандир” (Аҳзоб сураси 28 – 29-оятлар) ояти тушди. Биринчи мендан бошладилар ва мен У Зотни танладим”,  дедилар. Сўнг барча хотинларига ихтиёр бердилар. Улар ҳам Оиша (розияллоҳу анҳо) айтган: “Сиз ҳақингизда ота-онам билан маслаҳат қиламанми? Мен Аллоҳни, Расулини ва охират ҳовлисини танлайман”, дедилар.

Али (розияллоҳу анҳу)нинг ҳаётларига бир қаранг! Аллоҳ ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни яхши кўради, Аллоҳ ва Расулуллоҳ (алайҳиссаломни) ҳам уни яхши кўради. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг қизлари ва жаннатий аёллардан бўлган Фотима (розияллоҳу анҳо) билан гоҳида аразлашиб қолар эдилар. Шундай пайтлари аччиқланиб, масжидга бориб ухлар эдилар.

Саҳл ибн Саъд Соъидий айтди: “Али (розияллоҳу анҳу)нинг энг яхши кўрган исмларидан бири Абу Туроб эди. Шу исм билан чақирилса, хурсанд бўлиб кетар эди. Бу ном билан Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) номлаган эдилар. Бир кун Фотима (розияллоҳу анҳо)га аччиқ қилиб чиқдилар ва масжид деворига суяндилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Али (розияллоҳу анҳу)нинг орқаларидан келаётиб: “У деворга суяниб турибди”,  дедилар. Келганларида орқалари тупроқ бўлиб кетгани кўзга ташланди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Али (розияллоҳу анҳу)нинг орқаларидаги тупроқни қоқиб: “Эй Абу Туроб, ўтир”,  дер эдилар”.

Демак, эр-хотин орасида муаммо пайдо бўлса, ораларида ўтган ишни ўйлаб кўришлари керак. Аллоҳдан шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ сўрашлари, бўлиб ўтган ишларини тузатишлари ва келишмовчиликлар эшигини ёпишлари лозим. Эрнинг жаҳли чиқса ёки хотин аччиқланса, иккиси ҳам Аллоҳдан паноҳ сўрашлари, таҳорат қилиб, икки ракат намоз ўқишлари керак. Бири турган бўлса, ўтириб олсин, ўтирган бўлса, ёнбошлаб олсин. Ёки бири бошқасини кечирсин, қучоқласин, хато қилган бўлса, узр айтсин ва Аллоҳ розилиги учун кечириб юборсин.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Россия Москвадаги парадга борадиган етакчилар рўйхатини эълон қилди

Россия Москвадаги парадга борадиган етакчилар рўйхатини эълон қилди, рўйхатда Марказий Осиё президентлари йўқ.

МДҲ давлатларида қанча Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари қолган?

2026 йилнинг май ойи ҳолатига кўра, орамизда яшаб келаётган фахрийларнинг сони мамлакатлар кесимида турлича.

Москвадаги барча аэропортлар фаолиятини тўхтатди

Шереметево рейсларга ўзгартиришлар киритилиши мумкинлигини эълон қилди. Аввалроқ, "гилам"0 сигнали туфайли Внуково, Домодедово ва Жуковскийда чекловлар жорий этилган эди.

Президентнинг хотинига ҳукм чиқарган судъя ўлик ҳолда топилди

Полиция воқеани ўрганмоқда, асосий версиялардан бири — ўз жонига қасд қилиш.

Криштиану Роналду миллионлаб обуначиларини йўқотди

«Instagram» ижтимоий тармоғи ботлар ва нофаол аккаунтларни оммавий тарзда ўчириш ишларини амалга оширди, деб хабар бермоқда Sports.kz.

АҚШ суди Жеффри Эпштейннинг ўлимидан олдин ёзиб қолдирган тахминий хатини оммага эълон қилди

Таъкидланишича, ушбу хат 2019 йил июл ойида Эпштейннинг камерадоши, собиқ полициячи Николас Тартальоне томонидан топилган

Энди Тошкент вилояти йўлларида “Damas” ҳаракати чекланади

“Damas”лар сонининг кўплиги яхши, лекин улар тирбандлик келтириб чиқармоқда”, — деди Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев.

Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги 18-ғалабасини тантана қилди (ВИДЕО)

Англиянинг Манчестер шаҳри мезбонлик қилаган профессионал бокс оқшомида ўзбекистонлик оғир вазнли чарм қўлқоп устаси Баҳодир Жалолов навбатдаги жангини ўтказди.

Олтин конининг қулаши оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда Anadolu Ajansi агентлиги хабар берди.

Эрон расмийлари Ҳўрмуз бўғозини назорат қилиш учун юзлаб катерлардан иборат "чивинлар флоти"дан фойдаланмоқда

Нашрнинг ёзишича, бу "чивинлар флоти" Теҳроннинг энг фаол устки денгиз кучи ҳисобланади.

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси биргина ғалаба билан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди ва Осиё кубоги плей-офф босқичига чиқди

Саудия Арабистони мезбонлик қилаётган ўсмирлар (U-17) ўртасидаги Осиё кубогининг "D" гуруҳида иккинчи тур ўйинлари якунланди.

Мбаппенинг «эл-класико» олдидан қилган иши «Реал»ни ҳайратда қолдирди

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе жароҳати сабабли «Барселона»га қарши ўйинни ўтказиб юборди.

Зеленский: Путин "ниҳоят реал учрашувларга тайёр"

Зеленский, шунингдек, эълон қилинган сулҳ вақтида Россия оммавий ракета ва авиация зарбалари бермаганини, бироқ фронтда жанг ҳаракатлари давом этаётганини таъкидлади.

Пентагон НУЖ ҳақидаги ҳужжатларнинг биринчи қисмини эълон қилди

НУЖ ҳақидаги ҳужжатлар АҚШ президенти Доналд Трампнинг кўрсатмаси билан эълон қилинмоқда, у апрель ойида бу мавзудаги «қизиқарли» маълумотларни ошкор қилишга ваъда берган эди.

АҚШнинг дунёдаги обрўси Россияникидан ҳам пастга тушиб кетди

​2026 йилги янгиланган маълумотларга кўра, АҚШнинг глобал имиж кўрсаткичи икки йил олдинги плюс 22 фоиздан минус 16 фоизгача тушган

Навоийда 40 млн сўм эвазига куёвини ўлдиришга қотиллар ёллаган аёл ушланди

Аёл видеони қабул қилиб олгач, келишилган маблағдан 2,3 миллион сўмни ёлланган шахсларнинг карталарига ўтказган.

Чирчиқ дарёсида қолиб кетган фуқаро қутқарилди

Кучли ёғингарчилик сабаб сув сатҳи кескин кўтарилиб, унинг қирғоққа хавфсиз қайтиши имконсиз бўлиб қолган.

Францияда украиналик асирларни қийноққа солишда гумонланган шахс қўлга олинди

Гумонланувчи 2021 йилда Украинадаги терговдан қочиб, Францияда қочқин мақомини олишга уринган.

Қатар яқинида юк кемаси номаълум снаряд билан урилди

Ҳозирда ҳукумат снаряд манбасини ўрганмоқда. Ҳудуддаги кемаларга эҳтиёткорлик билан ҳаракатланиш тавсия этилди.

Покистонда автомобил портлади: Қурбонлар полициячилар

Шунингдек, омон қолган уч нафар ҳарбий хизматчи топилиб, шифохонага етказилган.

Ҳантавирус аниқланган круиз кемаси йўловчилари Испаниянинг Тенерифе оролига келгач, изоляция қилинган ҳолда эвакуация қилинади— The Guardian

Хабарларга кўра, круиз лайнери якшанба, 10 май куни Канар оролларига етиб келади.

ЮНЕСКО билан Марказий Осиё музликларини ҳимоя қилиш борасида ҳамкорлик ўрнатилди

Остонада бўлиб ўтган Минтақавий экологик саммитда ЮНЕСКО ва Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти ҳамкорлигида Марказий Осиё мамлакатларининг иқлим ўзгаришларига барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган йирик минтақавий лойиҳа расман ишга туширилди.

Хитой собиқ мудофаа вазирларига шартли ўлим жазоси берди

Хитой ҳукумати коррупция ва лавозим ваколатларини суиистеъмол қилишда айбланган икки нафар собиқ мудофаа вазирига шартли ўлим жазоси тайинланганини эълон қилди.

Эрон АҚШ таклифига ҳали жавоб бермади — Теҳрон ҳужжатни ўрганмоқда

Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмоил Бағоий маълум қилди.

Латвияда Россиядан учиб ўтган иккита дрон қулаб тушди, улардан бири нефт омборига зарар етказди

7 май кечаси ҳаво ҳудудига эҳтимолий таҳдид ҳақидаги хабарни Резекне шаҳри, шунингдек, Резекне, Балви ва Лудза ўлкалари аҳолиси олган

Трамп Эрон билан музокараларни АҚШда ўтказишни таклиф қилди

Дональд Трамп Эрон билан музокараларни АҚШ ҳудудида ўтказишни таклиф қилди.

Чекка ҳудудда ярим аср 16 та қишлоқ суяниб келган тиббиёт маскани буткул янгиланди

1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.

Жиззахда вагонда селфига тушмоқчи бўлган ўсмирни ток урди

Жабрланувчи шифохонага етказилиб, жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ўзбекистонда йирик фирибгарликда айбланган Туркия фуқароси Перудан Тошкентга экстрадиция қилинди

Маълум қилинишича, Интерпол каналлари орқали қидирувга берилган шахс Перудан Ўзбекистонга олиб келинган.

Ишга киритиш, рухсатнома олиш ва нафақа тайинлаш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.

Исроил Ливан жанубидаги ҳужумларни давом эттирмоқда

NNA маълумотига кўра, Исроил ҳарбий самолётлари эрталабдан Кефре ва Жебшитга зарбалар берган.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши БААга ҳужумлар бўйича ёпиқ мажлис ўтказади

Бу ҳақда Al Jazeera дипломатик манбага таяниб хабар берди.

Чегарада туннеллар орқали қонунбузарликка қарши жавобгарлик кучайтирилади

Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.

Самарқанддаги «заправка»да ёнғин чиқди

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ленинград вилоятининг Кириши шаҳридаги нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилинди

Ҳужум фонида Пулково аэропорти ишини чеклади, камида 17 та авиарейс кечиктирилди.