Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев Жаҳонгир Отажоновнинг президентликка номзодини қўймоқчи бўлгани ҳақидаги воқеаларга «Янгийўлликлар TV» дастурида муносабат билдирди.
«Президент бўлиш учун президент соҳаси вакили деган нарсани ўзи йўқ. Бу бизнинг битта қолип. Яъни, ҳеч ким сиёсатчи бўлиб туғилмайди ва сиёсатчилар тайёрлайдиган алоҳида мактаб йўқ. Ҳаётни ўзи сиёсатга тайёрлайди инсонни. Касб нуқтаи назаридан қарасангиз, президентлар бу ҳар хил касбдан бўлади, ўқитувчи бўлиши мумкин, қурувчи бўлиши мумкин, иқтисодчи бўлиши мумкин, балиқчи бўлиши мумкин, футболист, санъаткор… Буни чегараси йўқ. Муҳими, ўша жамоатчини, халқ шунга ишониб овозини берадими йўқми. Гап шунда», — деди у.
«Нима қилибди? Ёки нима бизда президент тайёрлайдиган мактаб борми, фақат шу мактабни кириб ўқиганлар президент бўлиши керакми? Бунақа талаб йўқ. Энди Отажонов президентликка номзодини қўймоқчиман дегани бу фожиа эмас. Мен хурсанд бўлдим. Ваниҳоят, Ўзбекистонда ҳам қўрқмасдан, одамлар мен президент бўлишни хохлайман, номзодимни қўймоқчиман деб айтишга, яъни эркин айта олиш даражасига етиб келибмиз. Бу бизнинг ютуғимиз эмасми? Ким бўлишидан қаъти назар, Жаҳонгир Отажоновнинг ўрнида бошқа футболист бўлганда ҳам, спортсмен бўладими, қурувчи бўладими, кўча тозалайдиган ободонлаштириш ходими бўлмайдими менга деса», — деб айтди депутат.
Расул Кушербаев ҳозирда одамларнинг эркин фикр билдира олаётганини ва авваллари бундай имконият бўлмаганлигини таъкилаб ўтди.
«Мен хурсандман одамлар шундай айтганидан. Демак, биз, демократия йўлида кетяпмиз. Инсонлар шу орқали ўзининг фикрини эмин-эркин, қўрқмасдан билдириши — бу бизнинг ютуғимиз. Биз шу даражага етибмиз. Ва бу амалдаги президентнинг олиб бораётган сиёсатининг натижаси. Бунақа гаплар илгари қаерда айтиларди? Ўзига-ўзи ичида айтарди, ҳеч ким йўқ жойда ҳаммомда айтарди, ёки бурчак-бурчаларда сал пайт айтсаям „тшш, тамом“ деб, одамлар қўрқарди ўзидан ўзи. Бу одам қўрқмади, очиқ айтяпти», — деди у.
Шу билан бирга Расул Кушербаев номзодларнинг сайланиш-сайланмаслиги, унда одамларнинг овоз бериши, бермаслиги иккинчи масала эканлигини айтиб ўтди.
«Керак бўлса 10 та одам чиқмайдими, мен ҳам қўймоқчиман деб. Бу умуман жамиятга фойда. Яъни жамият демократлашиб, эркинлашиб бораяпти»,- дея қўшимча қилди депутат.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган, ўзини гўёки дефектолог-психолог деб атаган Д.Ж дудуқланган болаларни сўкиниш ва қўрқитиш усулида даволашга урингани акс этган видеохабар бўйича Болалар омбудсмани 2024 йилнинг якуни ва 2025 йил январ ойида ўрганиш олиб борган ва бу ҳақда жамоатчиликка маълумот берган.
Ўзбекистон Республикаси Экология вазирлиги ва унинг ҳузуридаги Давлат экологик экспертиза маркази, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Озарбайжонга пресс-тур ташкил этилди. Пресс-тур давомида журналистлар “Sea Breeze” компаниясининг Боку шаҳридаги фаолияти билан яқиндан танишдилар ва унинг халқаро экологик стандартларга қай даражада мос келиши ўрганилди.
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Оҳангарон туман бўлими бошлиғи маҳаллий фуқаронинг йўқолган меҳнат дафтарчасини тиклаб, уни ёшга доир пенсияга чиқариб бериш эвазига 1500 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
2025 йил 14 июль куни Исроил армияси Ғазо секторидаги бир нечта ҳудудларга кенг кўламли ҳаво ва артиллерия зарбаларини амалга оширди. Маҳаллий тиббий манбалар ва гувоҳларга кўра, ушбу ҳужумлар натижасида камида 11 фаластинлик ҳалок бўлган, ўнлаб тинч аҳоли жароҳатланган.
Маҳаллий манбаларга кўра, тўқнашувлар ҳар икки томон вакилларининг бир-бирларига тегишли автомашиналарни олиб қўйиши ортидан бошланган. Низо тез орада оғир қуроллар қўлланилган шафқатсиз жангларга айланди.
Украинага қарши урушда Россия армияси сафида жанг қилган 66 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Уларнинг кўпчилиги қамоқдан озодликка чиқиш умиди билан урушда қатнашган. BBC ва «Медиазона» манбаларига кўра, улар асосан «Вагнер» гуруҳи орқали фронтга юборилган.
Япония жануби-ғарбидаги Токара ороллари атрофида июн охиридан буён 1,9 минг мартадан кўпроқ зилзила қайд этилгани ҳақида мамлакат бош метеорология бошқармаси маълум қилди.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.