Расман! "Манчестер Юнайтед" ёздаги илк харидини амалга оширди

Расман! "Манчестер Юнайтед" ёздаги илк харидини амалга оширди

"Фейеноорд" ҳимоячиси Тирелл Маласиа "Манчестер Юнайтед"га ўтди.

22 ёшли футболчи билан 2026 йилнинг ёзига қадар шартнома имзоланди. Шартнома яна бир мавсумга узайтириш вариантини ўз ичига олади.

Хабар қилинишича, "МЮ" футболчининг трансфери учун 17 миллион евро тўлайди: 15 миллион дарҳол, яна икки миллион бонуслар билан.

Маласиа Нидерландия чемпионатининг ўтган мавсумида 32 та ўйинда 1 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!