Россия Олий суди Халқаро ЛГБТ ҳаракатини экстремистик деб топди ва унинг мамлакатда фаолиятини тақиқлади. Даъво ёпиқ эшиклар ортида кўриб чиқилди: суд залида фақат Адлия вазирлиги вакиллари ҳозир бўлди, журналистларга эса эълон қилинган қарорни эшитишга рухсат берилди. Кремль жараёнга изоҳ беришдан бош тортди ва уни кузатиб бормаётганини айтди.
"Россия Олий суди "Халқаро ЛГБТ ҳаракати"ни экстремистик деб тан олди ва унинг мамлакатда фаолиятини тақиқлади. Қарор дарҳол кучга киради", деди суд.
"Суднинг халқаро ЛГБТ ижтимоий ҳаракати ва унинг таркибий бўлинмалари фаолиятини тақиқлаш ҳақидаги қарори зудлик билан ижро этилиши керак. Қарор устидан Россия Федерацияси Олий судининг кассация коллегиясига шикоят қилиш мумкин”, — дея қарорни судя Олег Нефедов ўқиб эшиттирди.
Учрашув судланувчининг вакилисиз ёпиқ режимда ўтказилди: иш "махфий" деб белгиланди. Даъвони кўриб чиқиш учун судья тўрт соат вақт сарфлади. Журналистларга фақат қарорни эшитиш учун рухсат берилди.
"Йиғилишда фақат Адлия вазирлиги вакили иштирок этмоқда, айбланувчи томондан ҳеч ким келмади”, — дея хабар берди "РИА Новости" суд вакилига таяниб.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.