«Рангсиз тушлар» фильмининг катта премьераси санаси маълум бўлди

«Рангсиз тушлар» фильмининг катта премьераси санаси маълум бўлди

Жорий йилнинг 17 декабрь куни Ёшлар ижод саройида «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильмининг намойиши бўлиб ўтган эди. 24 декабрь куни ҳам ушбу саройда «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига биноан режиссёр Аюб Шаҳобиддинов томонидан суратга олинган «Рангсиз тушлар» бадиий фильмининг катта премьераси ўтказилиши режалаштирилган. Премьера аввалида эса аёллар муаммоларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтиши кўзда тутилган. Бу ҳақда Ўзбеккино миллий агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фильмда узоқ йиллик маҳкумликдан сўнг, озодликка чиққан аёл – Кашмиранинг жамиятга мослашишидаги қийинчиликлар ҳикоя қилинади.

Фильмда ролларни Феруза Саидова, Карим Мирҳодиев, Шоҳида Исмоилова, Бекзод Абдумуҳитов ва Асал Абдуллаевалар ижро этган. Сценарий муаллифи Умид Ҳамдамов, постановкачи оператор Азизбек Арзиқулов, рассом Шамшод Иброҳимов, композитор Убайдулло Каримов.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!