Рамос Месси билан ўйнаш у учун шараф эканлигини айтди

Рамос Месси билан ўйнаш у учун шараф эканлигини айтди

"ПСЖ" ҳимоячиси Серхио Рамос жамоадоши ҳужумчи Лионель Месси ҳақида гапирди.

“Мессининг жамоадоши бўлиш мен учун шарафдир. Мен уни мақташим шарт эмас - у ўз ўйини билан ўзини мақтаяпти. Унинг кимлигини ҳамма билади. Умид қиламанки, у худди шу руҳда ўйнашда давом этади", - дея Рамоснинг сўзларини келтиради ESPN.

Аввалроқ, "ПСЖ" Франция Суперкубоги-2022 доирасида "Нант"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этганди. Неймар дубль қайд этди, Лионель Месси ва Серхио Рамос эса биттадан гол уришди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!