Жанубий кореялик астроном Бум-Сук Ём биринчи бўлиб Қуёшда жуда катта қора доғ пайдо бўлганини пайқади. Уни оддий қуёшдан сақлайдиган кўзойнакда ҳам кўриш мумкин.
Business Insider хабарига кўра, 23 май куни Қўшма Штатларнинг баъзи ҳудудларида уни кўзойнаксиз ҳам кўришга муваффақ бўлишган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу ажабланарли эмас - ўша куни яқин атрофдаги ўрмон ёнғинларидан пайдо бўлган тутун табиий фильтр вазифасини бажарган. Бошқа шароитларда бунинг иложи йўқ.
Аслида, бу янги доғ эмас, астрономлар уни бирмунча вақт давомида кузатиб келишмоқда ва АR3310 номини беришган. Бу ҳодиса камдан-кам учрамайди — ҳозир Қуёш ўзининг 11 йиллик цикли доирасидаги фаолликнинг энг юқори чўққисига тайёрланмоқда. Айнан шу ҳолат қора доғларни пайдо қилади. Аслида, бу жуда фаол магнит майдонга эга бўлган жойлар. Улар жиддий хавф туғдирмайди, лекин кучли қуёш чақнашларига олиб келиши мумкин. Ўз навбатида улар Ерда геомагнит бўронларни қўзғайди.
AR3310 аллақачон М-синфидаги кучланишни келтириб чиқарди - бу интенсивлик шкаласи бўйича иккинчи даража. АҚШ Океан ва атмосферани ўрганиш миллий бошқармасининг маълум қилишича, қуёш доғи Ер юзига қараб ҳаракатланмоқда, демак, биринчи ва энг кучли даража бўлган Х-синф чақнаш эҳтимоли 20 фоизга тенг. У гўзал қутб ёғдуларини шакллантириши, шу билан бирга радиоалоқалардаги узилишларга олиб келиши мумкин, деб огоҳлантиради мутахассислар
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.