Қўшни Қирғизистонда учувчисиз бошқариладиган ускуналар ёрдамида қишлоқ хўжалик маҳсулотларига ишлов берилмоқда

Қўшни Қирғизистонда учувчисиз бошқариладиган ускуналар ёрдамида қишлоқ хўжалик маҳсулотларига ишлов берилмоқда

Қирғизистонлик фермерлар қишлоқ хўжалиги экинларини дронлар ёрдамида ўғитлаш, унга ишлов бериш ҳадиcини аллақачон ўзлаштириб олган.

Олдинроқ бу ҳақида ушбу каналга маълумот жойлаган эдик. Унда қишлоқ хўжалиги вазирлиги бу ташаббусни 100% қўллаб қувватлаганини кўриш мумкин. Учувчисиз бошқариладиган мосламалар ёрдамида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш доим ижобий натижани берган.

Трактор поляга кирмайди, ёқилғи сарфланмайди. Масалан дрон-пуркагичлар флоти билан ишлаш орқали фермерлар пестицидларнинг 30 фоизини, сувнинг 95 фоизини ва ёқилғининг 90 фоизи (ёқилғи нархи ақл бовар қилмас даражада ошиб кетиши фонида)ни тежашлари мумкин.

Украина ҳам Россия ва Украина муносабатларигача бўлган даврда мазкур усулдан жуда кенг фойдаланиб, барча турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда минтақада мисли кўрилмаган "сакраш"ни амалга оширганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!