Қўшма Штатлар Тайван бўғозига минглаб бошқарувчисиз кемаларни жойлаштириш орқали Тайванни ҳимоя қилмоқчи

Қўшма Штатлар Тайван бўғозига минглаб бошқарувчисиз кемаларни жойлаштириш орқали Тайванни ҳимоя қилмоқчи

Қўшма Штатлар Тайван бўғозига минглаб бошқарувчисиз кемаларни жойлаштириш орқали Тайванни материк Хитой томонидан эҳтимолий ҳарбий операциядан ҳимоя қилади. Бу ҳақда АҚШнинг Ҳинд-Тинч океани қўмондонлиги раҳбари Самуэл Папаро маълум қилди.

Папаронинг сўзларига кўра, агар Хитой ҳарбий флоти оролга яқинлашса, бўғозда жойлаштирилган минглаб сув усти ва сув ости дронлари Хитой армиясининг ҳужум ҳаракатларини қийинлаштириши мумкин.

"Қўшма Штатлар 2027 йилгача жавоб беришга тайёр бўлиши керак. Чунки ХХР шу санагача Тайванга қарши чора кўриш нияти ҳақида гапирмоқда", — дея қўшимча қилди қўмондон.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!