Қўшма Штатлар Беларуснинг ядровий қуролланишини кескин қоралади

A A A
Қўшма Штатлар Беларуснинг ядровий қуролланишини кескин қоралади

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Метю Миллер 25-май, пайшанба куни бўлиб ўтган брифингда Қўшма Штатлар Россиянинг тактик ядро қуролларининг Беларусга ўтказилишини кескин қоралашини айтди.

"Биз ушбу келишувни (Беларусда Россиянинг тактик ядровий қуролларини жойлаштириш тўғрисида) кескин қоралаймиз, бу биз Россия томонидан кўрилаётган масъулияциз хатти-ҳаракатларнинг яна бир намунасидир", деди Миллер журналистларга.

Шу билан бирга, у Қўшма Штатлар ядровий кучларнинг тайёргарлиги масаласига ёндашувини ўзгартириш учун асос кўрмаётганини таъкидлади.

Аввалроқ Беларус президенти Александр Лукашенко Россиянинг тактик ядро қуроллари аллақачон республикага ўта бошлаганини маълум қилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!