Қуръони каримда номи келган пайғамбарларни биласизми?

Қуръони каримда номи келган пайғамбарларни биласизми?

Улар 25 нафар.

1. Одам (алайҳиссалом.):

«Ва таълим берди Аллоҳ таоло Одамға ҳамма нарсанинг номини, кейин рўбарў қилди ани фаришталарға, бас, деди: «Баён қилинглар манға бу нарсаларнинг номларини, агар ростгўй бўлсангизлар» (Бақара, 31).

2-7. Иброҳим (алайҳиссалом.), Исмоил (алайҳиссалом), Исҳоқ (алайҳиссалом), Яъқуб (алайҳиссалом), Мусо (алайҳиссалом), Исо (алайҳиссалом):

«Сиз денг: «Биз Аллоҳға иймон келтирдук ва ул нарсағаки, бизға тушурилди ва ул нарсағаки Иброҳимға ва Исмоилға ва Исҳоқға ва Яъқубға ва анинг авлодиға ва ул нарсағаки, берилди Мусоға ва Исоға ва хамма пайғамбарларға Парвардигорлари тарафидин. Бас, алардин ҳеч бирларини ажратмасмиз ва биз ул Парвардигорға итоаткорлардурмиз» (Оли Имрон, 84).

8-13. Нуҳ (алайҳиссалом), Айюб (алайҳиссалом), Юнус (алайҳиссалом), Ҳорун (алайҳиссалом), Сулаймон (алайҳиссалом), Довуд (алайҳиссалом):

«Тахқиқ, Биз ваҳий юбордук сизға ва ҳам чунончи, ваҳий юбориб эрдук Нухға ва андин кейин келган пайғамбарларға ва ваҳий юбордук Биз Иброҳимға ва Исмоилға ва Исҳоқға ва Яқуб авлодиға ва Исоға ва Аюбға ва Юнусға ва Ҳорунға ва Сулаймонға ва бердук Биз Довудға Забурни» (Нисо, 163).

14-19. Юсуф (алайҳиссалом), Закариё (алайҳиссалом), Яҳё (алайҳиссалом), Илёс (алайҳиссалом), ал-Ясаъ (алайҳиссалом), Лут (алайҳиссалом):

«Ва Биз унга Исҳоқни ва Яъқубни бердик. Барчаларини ҳидоят қилдик. Бундан олдин Нуҳни ҳам ҳидоят қилган эдик. Ва унинг зурриётидан Довуд, Сулаймон, Айюб, Юсуф, Мусо, Ҳорунни (ҳам ҳидоят қилдик). Чиройли амал қилувчиларни ана шундай мукофотлаймиз. Ва Закариё, Яҳё, Ийсо ва Илёсни ҳам. Ҳаммалари аҳли солиҳлардир. Ва Исмоил, ал-Ясаъ, Юнус ва Лутни ҳам. Барчаларини бутун оламлардан афзал қилдик» (Анъом, 84-86).

20. Солиҳ (алайҳиссалом):

«Ва Самудга ўз биродари Солиҳни (юбордик)...» (Аъроф, 73).

21. Зулкифл (алайҳиссалом):

«Ва Исмоил, Идрис ва Зулкифлни эсла. Уларнинг ҳар бири сабр қилгувчилардандир. Ва уларни Ўз раҳматимизга киритдик. Албатта, улар солиҳлардандир» (Анбиё, 84, 85).

22. Ҳуд (алайҳиссалом):

«Ва Одга ўз биродари Ҳудни (юбордик). У: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизларга Ундан ўзга илоҳ йўқ. Тақво қилмайсизларми?!» деди» (Аъроф, 65).

23. Шуъайб (алайҳиссалом):

«Ва Мадянга ўз биродарлари Шуъайбни (юбордик)...» (Аъроф, 85).

24. Идрис (алайҳиссалом):

«Ва китобда Идрисни эсла. Албатта, у сиддиқ ва набий бўлган эди. Ва уни олий мақомга кўтардик» (Марям, 56, 57).

25. Муҳаммад Мустафо (соллаллоҳу алайҳи васаллам):

«Муҳаммад сизлардан бирон эркакнинг отаси бўлган эмас. Лекин Аллоҳнинг Расули ва набийларнинг сўнггисидир. Аллоҳ ҳар бир нарсани ўта билгувчидир» (Аҳзоб, 40)

Манба: Quran.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!