Қўқонда эр-хотин ис газидан заҳарланиб, вафот этди

Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 21 ноябрь куни Қўқон шаҳар Амирқулмерган МФЙ Навбахор кўчаси рақамсиз уйда яшаган, 1972 йилда туғилган фуқаро С.К. ва унинг турмуш ўртоғи 1974 йилда туғилган Х.К.лар яшаш хонадонининг ётоқхонасида ис газидан захарланиб вафот этган.
Шифохона томонидан тақдим этилган дастлабки хулосада фуқаролар С.К. ва Х.К.ларнинг ўлимига ис газидан ўткир заҳарланиш сабаб бўлганлиги кўрсатилган.
Ҳозирда марҳумларнинг ўлими юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Мазкур холат юзасидан терговга кадар текшириш харакатлари олиб борилмоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).