“Қўнғирот — Мискин — Қўнғирот” йўналишида шаҳарлараро йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилади

“Қўнғирот — Мискин — Қўнғирот” йўналишида шаҳарлараро йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилади

Қорақалпоғистон Республикасининг Мискин, Тўрткўл, Элликқалъа туманлари аҳолисига янада кўпроқ темир йўл хизматларини кўрсатиш мақсадида, 2022 йил 10 август кунидан бошлаб 2 та вагондан иборат шаҳарлараро йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилади.

Ушбу вагонлар 54/5З-сонли “Тошкент — Қўнғирот Тошкент” йўловчи поезди ҳаракатланадиган кунлари 35, 36-умумий тартиб рақам билан поезд таркибида ҳаракатланади.

Жумладан, 2022 йилнинг 10 август кунидан бошлаб 53-сонли “Қўнғирот — Тошкент” йўловчи поездининг охирги қисмига вагонлар уланади ва Қўнғирот бекатидан Мискин бекатигача ҳаракатланади ва шу куни Мискин бекатида узилади.

2022 йилнинг 11 август кунидан бошлаб эса 54-сонли “Тошкент — Қўнғирот” йўловчи поездининг охирги қисмига вагонлар уланиб, Мискин бекатидан Қўнғирот бекатигача ҳаракатланади. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!