Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар сони 47 мингдан ошиб кетди

Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар сони 47 мингдан ошиб кетди

Қозоғистонда ўтган бир сутка ичида яна 1452 кишида коронавирус аниқланди, шунингдек, 924 кишида касалликнинг белгисиз ҳолати қайд этилган.

Шундай қилиб мамлакатда COVID-19 қайд этилган беморлар сони 47 171 нафарни ташкил этмоқда, деб хабар берди Tengrinews.

Ҳозирга қадар 15 556 киши соғайган, 188 киши вирус қурбонига айланган. 

Эслатиб ўтамиз: бугундан Қозоғистонда икки ҳафталик карантин чоралари кучайтирилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!