Қозоғистонда 6 мартдан бошлаб жамоат жойларида ва ижтимоий тармоқларда сўкинганларга янги жарима кучга кирди, деб ёзмоқда «Казинформ» агентлиги.
Жамоат жойларда сўкиниш, шунингдек, ҳақорат қилиш, бинолар ва иншоотларга ёмон сўзларни ёзиш 69 минг танга миқдорида жаримага ёки 15 кунлик қамоқ жазосига сабаб бўлиши мумкин.
«Жорий йилдан бошлаб енгил безорилик учун жазо чоралари кучайтирилади. Бу жамоат тартибини бузиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида қилинмоқда. Масалан, автобусда кимдир болалар ёки кекса авлод вакиллари қаршисида сўкинса, унга 69 минг тенге (160 доллар) жарима кўзда тутилади ёки 5 кундан то 15 кунгача қамалиши мумкин», – дейди Қозоғистон Республикаси ички ишлар вазирлиги маъмурий полиция қўмитаси раисининг ўринбосари Ренат Зулхаиров.
Ҳар бир сўкиниш учун полиция ходимлари далил тўплайди. Бунга фуқароларнинг аризаси, гувоҳлик бериши ёки қонун бузилиши тўғрисидаги видео ёки аудиофиксациясини тақдим этиши сабаб бўлиши мумкин, дейилади хабарда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.