Қозоғистонда фавқулодда ҳолат бутунлай бекор қилинди

Қозоғистонда фавқулодда ҳолат бутунлай бекор қилинди

Қозоғистонда тартибсизликлар бошланганидан кейин жорий қилинган фавқулодда ҳолат мамлакатнинг барча ҳудудларида маҳаллий вақт билан соат 00.00 да (кўпчилик вилоятлар учун сешанба куни Тошкент вақти билан соат 23.00 га тўғри келади) ниҳоясига етди.

5 январга ўтар кечаси Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев фуқаролар хавфсизлигига жиддий ва бевосита таҳдид туғилиши муносабати билан жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқ-тартиботни тиклаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш мақсадида Олма-Ота ва Манғистау вилоятида 19 январь куни соат 00.00 гача бўлган муддатга фавқулодда ҳолат жорий этилганди. Ўша куни давлат раҳбари фавқулодда ҳолат тартибини мамлакатнинг бошқа барча ҳудудларига ҳам узайтирди. Қозоғистоннинг 17 вилоятидан 10 тасида Тоқаев ўз фармонлари билан фавқулодда ҳолатни муддатидан аввал бекор қилганди.

Бугун эса фавқулодда ҳолат бутунлай бекор бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!