Қозоғистонда 29 август умуммиллий мотам куни, деб эълон қилинди

Қозоғистонда 29 август умуммиллий мотам куни, деб эълон қилинди

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Жамбул вилоятида юз берган фожеа муносабати билан 29 августни умуммиллий мотам куни деб эълон қилди. Вилоятнинг Байзак туманида жойлашган ҳарбий қисм омборининг портлаши камида 12 кишининг ҳаётига зомин бўлган.
"Жамбул вилояти Байзак туманида одамларнинг ўлимига сабаб бўлган фожеали ҳодиса муносабати билан 29 августни умуммиллий мотам куни, деб эълон қиламан. Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва қутқарувчилар ҳақиқий маънода қаҳрамонлик ва фидойилик кўрсатди. Улар халқ хотирасида абадий қолади", - деб ёзди давлат раҳбари Twitter да.

Қозоғистон мудофаа вазирлиги 26 август куни Жамбул вилоятида қурол-яроғлар сақланаётган ҳарбий омборда ёнғин чиққани ҳақида маълум қилган эди. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, портлаш оқибатида касалхонага 100 киши ётқизилган, уларнинг 49 нафари Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маҳаллий департаменти ходимлари бўлган.

Энг сўнгги маълумотларга кўра, фожеа қурбонлари сони 12 кишига етган, шунингдек бедарак кетганлар ҳам бор. Ҳукумат ёнғин бутунлай бартараф этилгани ҳақида хабарни ҳозирча тасдиқлагани йўқ, дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!