Қозоғистон ва МДҲ давлатлари ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ошди

Қозоғистон ва МДҲ давлатлари ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ошди

Қозоғистон ва МДҲ давлатлари ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 9 фоизга ошиб, 36 миллиард долларга етди

Бош вазир Алихон Смоилов Сочида бўлиб ўтган Ҳамдўстлик ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида ўтган йилги рақамларни келтирди.

Унинг таъкидлашича, жорий йилнинг дастлабки уч ойида ўзаро товар айирбошлаш ҳам 9 фоизга ошган.

"Ушбу кўрсаткичнинг ўсиши кўп жиҳатдан МДҲ эркин савдо ҳудуди тўғрисидаги битимни амалга ошириш ҳисобига таъминланмоқда. Шу билан бирга, ҳозирги шароитда МДҲда ўзаро савдодаги мавжуд тўсиқлар, чекловлар ва имтиёзларни бартараф этиш бўйича ишларни сезиларли даражада фаоллаштиришимиз зарур. ”, деди Смоилов.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!